Таржимаи ҳол
Боқи-Муҳаммад (1579 - 1605) — Аштархонийлар - ўзбеклардан бўлган Жонибек сулоласини илк Бухоро хонлигининг хони.
Боқи Муҳаммад (1601-1605) мамлакат сарҳадлари жипслигини мустаҳкамлаш, бошқарув тизимини изга солиш учун кўп уринди. 1602 йилда Эрон сафавийларига зарба бериб, Балхни куч билан бўйсундирди ва укаси Вали Муҳаммадни ҳоким этиб тайинлади. 1603 йилда Эрон сафавийларининг Балхга ҳужум қилган қўшинларини мағлубиятга учратди. Боқи Муҳаммад Тошкент учун қозоқ султонларига қарши курашди. 1604 йилда қозоқ хони Келимуҳаммад қўшинларини мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариб, қатор ҳудудларни Бухоро хонлигига бўйсундирди.
1605 йилда Боқи Муҳаммад вафот этгач, унинг укаси Вали Муҳаммад тахтга ўтқазилди. Ички кураш яна авж олди. Қабила беклари хон ҳокимиятига бўйсунмай мухолифатчиликни кучайтирдилар. Бухоролик амирлар хонга қарши исён уюштирганлигидан хабар топган Вали Муҳаммад фарзандларини олиб Эронга қочади. Амирлар тахтга Боқи Муҳаммадхоннинг ўғли Имомқулихонни (1611-1642) ўтқаздилар. У Вали Муҳаммад бошлаб келган Эрон қўшинларини тор-мор келтириб, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолди. Вали Муҳаммад асир олиниб қатл этилди.
Имомқулихон Тошкент ва хонликнинг шимоли-шарқий чегаралари учун қозоқлар, жунғар (айрат) лар, қалмоқлар, қорақалпоқларга қарши муваффақиятли кураш олиб борди. 1613 йилда Тошкент ерларини эгаллаган қозоқларга ҳужум қилиб, Тошкентни ўз тасарруфига киритди. Ўғли Искандар Султонни Тошкент ҳокими этиб тайинлади. Искандар Султон аҳолига бож, хирож ва бошқа солиқларни кўпайтириб, қаттиқ зулм ўтказди. Бунга қарши Тошкентда қўзғолон кўтарилди ва Искандар Султон ўлдирилди. Бу воқеадан хабар топган Имомқулихон Тошкент устига қўшин тортди. Қўзғолончилар аёвсиз жазоланди, Искандар хуни учун аҳоли қирғин қилинди.
Боқи Муҳаммад-хон 1605 йил Бухорода вафот этди. Унинг вориси бўлиб иниси Вали Муҳаммад бўлди (1605—1611).