Азизов Турғун Турсунович

Таваллуд топган сана: 30 noyabr 1934 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Режиссёрлар

11368

Таржимаи ҳол

Турғун Турсунович Азизов — ўзбек совет актёри, режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти, Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати.

Таржимаи холи

Турғун Азизов 1934 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1953 йили ўрта мактабни тугатиб, А.Н.Островский номидагиТошкент давлат бадиий-театр институтини драма ва кино факультетига ўқишга кирган. У талабалик йилларидаёқ Шиллернинг “Севги ва маккорлик” пьессасида Фернанд ролини ижро этган. Кейинчалик у устози Тошхўжа Хўжаев таклифига биноан, Ҳамза номидаги Ўзбекистон миллий академик театрига ишга киради ва бу масканда 50 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

1980 йилдан эътиборан, асосий фаолиятидан узилмаган ҳолда, Ўзбекистон маданият институтида талабаларга санъат сирларини ўргатиб келмоқда.

Оиласи

Турмуш ўртоғи – Роза Азизова

Ижодий фаолияти

“Актёр ўз чўққиси томон интилади. Менинг чўққилари Аброр Ҳидоятов ҳамда Шукур Бурхоновлар бўлган”, деяди Турғун Азизов.

Турғун Азизовнинг театр санъатига бўлган қизиқиши болалигиданоқ юқори бўлган. У қобилиятли режессёр Тошхўжа Хўжаев қўл остида истеъдодини чархлаган бўлса, Аброр Хидоятов, Шукур Бурханов, Сайфи Олимов, Сагди Табибуллаев, Олим Ходжаев, Ғани Аъзамов, Наби Рахимов, Сора Эшантураева, Зайнаб Садриева, Замира Хидоятова каби халқ ардоғидаги актёрлар билан бирга ишлаши машҳурлик пиллапояларига кўтарилишида замин бўлган.

Турғун Азизов кино санъати соҳасида ҳам кўп меҳнат қилган. У ўттиздан ортиқ фильмларда роллар ижро этган. 1955-1956 йиллар Латиф Файзиев уни кинога таклиф қилади, 1956 йилдан эса дубляжларда фаол иштирок эта бошлайди. Турғун Азизов кино соҳасида қатор машҳур режессёрлар, жумладан, Ю. Агзамов, К. Ёрматов, Ш. Аббасов, Д. Салимов, А. Хамроевлар билан ишлаган.

Ижодкорнинг спектакллардаги ижроси, радиодаги эшиттиришлари ва телеспектакллардаги иштироки у муваффаққиятли фаолият олиб борган яна бир ижод қирраси ҳисобланади.

Кейинчалик ўзи ҳам режиссёрлик қилиб, ўзбек халқининг севимли спектакли “Чимилдиқ”ни саҳналаштирган.

“1960 йиллар Москавада ўтказилган Ўзбекистон маданият кунлари тадбирларида қатнашган кезларим, шаҳар дўконларида айландим. Қарасам, дўконда навбат кўп экан, шунда мен бу ерда ким охирги деб сўраганимда, бир йигит менга қараб: “- Сиз актёрсиз-а “Мафтунингман” фильмида роль ижро этгансиз-а” деди... Она шаҳрим Тошкентда эса, мени Отелла образим орқали кўпчилик танийди. Ҳануз мени кўчаларда танишади...” – дейди Турғун Азизов. “Машҳур бўлганлигингизни қачон тушундингиз?”, деган саволга жавоб тариқасида.

Театр саҳналаридаги актёрлик роллари

“Севги ва маккорлик” Ф.Шиллер – Фердинанд

“Ваня амаки” А.П.Чехов – Ваня Амаки

“Бой ила хизматчи” Ҳамза - Ғофур

“Қутлуғ қон” Ойбек – Йўлчи

“Қизил дуррачали сарвқоматим” Ч. Айтматов - Илёс

“Шон-шараф” А. Ширванзаде — Сайрам

“Номаъулм” И. Султан — Ниёз

“Монсерра” Э. Роблеса — Монсерра

“Ўғирланган ҳаёт” Моримото Каору — Эйдзи

“Тирик мурда” Л. Толстой — Протасов

“Қирол Лир” Шекспир - Эдмунд

“Отелло” Шекспир – Отелло

“Мирзо Улуғбек” Шайхзода – Мирзо Улуғбек

“Ревизор” Н.Гоголь - Городничий

“Инқилобнинг бошланиши” К.Яшин – Амир Олимхон

“Алишер Навои” И. Султан ва Уйғун — Ҳусайн Бойқаро

Режиссёрлик ишлари

“Меҳробдан чаён” – Абдулла Қодирий

“Чимилдиқ” – Эркин Хушвақтов

“Машраб” — Эркин Хушвақтов

“Океандаги етти қичқириқ” — Алехандро Касона

Фильмлардаги роллари

“Мафтунингман” Ю.Аъзамов – Бакир Назаров

“Одамлар орасида ёлғиз” К.Ёрматов – Амир Насрулло

Турғун Азизов кўплаб таниқли инсонларга устозлик қилган:

Мирзабек Холмедов – ўзбек эстрадаси комедик актёри, қизиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Мадина Мухторова — актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Абдураим Абдуваҳобов — кино ва театр актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Бекзод Муҳаммадкаримов — актёр.

Равшан Жўраев – актёр.

Унвонлари

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1967)

Ўзбекистон Халқ артисти (1974)

Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1977)

Меҳнат шуҳрати ордени (2001)

Видео галерея

Расмлар галереяси