Азимов Элдор

Таваллуд топган сана: 1945 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

5345

Таржимаи ҳол

Элдор Азимов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Туркистон” номли камер оркестри бадиий раҳбари ва дирижёри, республикадаги биринчи камер оркестрига асос солган ва унинг ижро маҳоратини янги босқичга олиб чиқиб, мамлакатимизда янги мусиқий жанр – камера-оркестри жанри яратилишига сабаб бўлган.

Элдар Сарварович шундай ҳикоя қилади.

Мен Ҳамид Олимжоннинг укаси – таниқли ёзувчи ва адабиётшунос Сарвар Азимовнинг оиласида улғайдим. Мусиқа оламига кириб келишимга сабаб бўлган онамга миннатдорман. Ёшлигимда қўшиқ куйлашни яхши кўрарганлигим сабабли, онам мен билан шуғулланиш кераклигини айтганлар (кулади).

Улар В.Успенский номидаги мактабга мени эшиттириш учун олиб келдилар. Мен куйладим ва усулни чапакда уриб бердим. Имтиҳон қабул қилувчилар орасида ажойиб велиончелчи, Петербург мактаби ўқувчиси, барча ўқишга кирувчиларнинг “ҳаяжон”и сабаби Введенский ҳам бор эди. Мени успенский мактабига скрипка йўналиши бўйича Науман Ефимович Повер синфига ўқишга қабул қилишди. Ўқитувчим ҳаётдан 102 ёшида кўз юмди. Унинг ўғли — Марк Наумович Повер ҳозирда Стокгольм оркестри концертмейстери бўлиб ишлайди, у ерда ўз мактабини яратган.

“Успенка”ни скрипкачи сифатида тамомлагач, Консерваторияга ўқишга кирдим. Кейин, иккинчи курсдан армия хизматига кетдим, ҳарбий-пуфлама оркестрида уч йил хизматни ўтаб қайтдим. Оркестр бошқарувчиси репетицияларда кўпинча мени ўз ўрнида қолдирарди. Шундай қилиб, мен амалиётда дирижёрлик санъатининг бошланғич поғоналари билан таниша бошладим. Хизматнинг иккинчи йили П.И. Чайковский номидаги Москва Давлат консерваториясининг ҳарбий дирижёрлик факультетига ўқишга кириш таклифи келиб тушди. Таклифни рад этдим ва хизматдан сўнг консерваториядаги ўқишимни тиклаб, ажойиб скрипкачи М.Б. Рейсоннинг синфида ўқишни якунладим.

Айнан шу йили ҳаётимни буткул ўзгартириб юборган учрашув бўлди. Мен Мухтор Ашрафий билан танишдим. У мени дирижёрлик билан профессионал даражада шуғулланишга ундади. Шундай қилиб, орадан бир мунча вақт ўтгач, дирижёрлик бўйича барча имтихонлардан ўтиб, мен яна талаба бўлдим. Ашрафийнинг ассистенти у вақтлар Қувонч Усмонов бўлган. Дарслар вақтида биз консерваториянинг опера студиясида оркестр билан кўп вақт ишлаганмиз. У вақтлар мазкур оркестр концертмейстери Владимир Неймер бўлган. Оркестр таркибини яна бошқа кўплаб қизиқарли мусиқачилар ташкил қилиб, кейинчалик ватанимиз мусиқа маданиятида муҳим ўрин эгаллашган. Улар билан бирга мен ҳам дирижёр сифатида шакллана бошладим.

1971 йил мен ўқишни тамомлаб, Ўздавтелерадио оркестрида иш фаолиятимни бошлаш билан бирга, М.Ашрафий билан дирижёрлик дарсларини олишда давом этдим. Менинг камера оркестридаги илк мусиқачилик тажрибаларим айнан шу даврга тўғри келади. Умумий репецитиялардан сўнг мен торли гуруҳни тўплардим ва бўш вақтимизда мустақил равишда дарс қилардик. Барча шу репетициялар кечки 9 дан тунги 12 гача давом этарди.

1972 йил бизнинг торли гуруҳимиз СССР композиторлар иттифоқининг кўчма Пленумида иштирок этди. Биз Ўзбекистон бастакорларининг камер асарларини ижро қилдик, жумладан, М.Маҳмудовнинг “Муҳаммас ва ифор” тўплами, М.Тожиевнинг “Адажио”, Ф.Янов-Яновскийнинг “Ларго ва Скерцо” асарлари. 1974 йил бизнинг камера оркестримиз Ўзбекистон давлат телерадиоси қошидаги расмий мақомига эга бўлди. Мен у ерда 1991 йилгача, 17 йил фаолият юритдим. Гуруҳимиз билан биргаликда биз халқимиз ва чет эл бастакорларининг кўплаб асарларини ёздик, “Мелодия” грамзапись бўлинмаси билан чамбарчасликда ҳамкорлик қилдик ва йилиги икки-учтадан пластинка ёздик. Турли мамлакатлардан бастакорлар бизга ўз партитураларини юборишар эди.

Оркестримиз ҳатто ойнаижаҳонда ҳам иштирок эди. 1972 йил “Голубой огонёк” учун иштирокчиларни саралашган. Биз Генделнинг Concerto grosso асарини ижро қилдик, бизни “Голубой огонёк” режиссёри А.О. Гинзбург тинглади. Гинзбург шунда: “Хўш, ҳаммангиз бўшсиз, лекин камера оркестри қолишини илтимос қиламан. Сиз “Огонёк”ка кетасиз!”, деди. Шундай қилиб, биз Останкино Катта концерт зали студиясига тушиб қолдик. Икки дубль жонли ижро қилиб, Янги йил “Огонёклари” тарихига кирдик.

1991 йил мен у вақтдан урфга кирган ҳамкорлар пули эвазига фаолият юритган “Ўзбекистон юлдузлари” камера оркестрига ишга ўтдим. Ҳаётимнинг бу даври чет элларда концерт бериш билан қайт қилинади. Лекин мазкур оркестрдаги фаолиятим узоқ чўзилмади. У вақтлар “Туркистон” саройи директори бўлган Фаррух Зокиров сарой негизида камера оркестрини яратиш таклифини берди. Шундай қилиб, 1994 йил мен ўз камера оркестримни тўплаб, унга “Туркистон” номини бердим.

Расмлар галереяси