Арслонхон Муҳаммад

Таваллуд топган сана: 1087 йил

Вафот этган сана: 1130 йил

Туғилган жой:Мовароуннаҳр

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

1354

Таржимаи ҳол

Арслонхон Муҳаммад - Қорахонийлар сулоласи ҳукмдори (1102-1130).

1102 йил салжуқий Санжар Мовароуннаҳрни эгаллаб, Арслонхон Муҳаммадни ҳокимият тепасига чиқишида ёрдам берган, унинг отаси Сулаймон Довуд салжуқийлардан бўлган Маликшоҳнинг қизига уйланган.

Муҳаммад чорак асрдан зиёд ҳукмронлик қилган. Ал-Ҳусайний ва Ровондийларнинг сўзларига кўра, у доим мунофиқлар билан аёвсиз жанг қилган ва пойтахтдан икки ой узоқликдаги кўчманчилар ерини ўзлаштириб олган. В.В. Бартольднинг тахминига кўра, Муҳаммад ҳарбий экспедицияни “эҳтимол қипчоқларга қарши” олиб борган, лекин баъзи жанг йўналишлари, шубҳасиз бошқача бўлган. Ҳаммаси бўлмасада, ҳеч бўлмаганда, шарқий Қорохонийларнинг кўп ерларини Ғарбий ҳоқонлигига бирлаштиришга муваффақ бўлган.

Эҳтимол, Арслонхоннинг айрим муваффақиятлари вақтинчалик бўлган, нима бўлганда ҳам, Фарғонани бутунлай қўлга киритган.

Муҳаммад ўзининг шаҳарсозлик фаолияти билан танилган: Катта Бухоро минорасининг қурилиши ва Пойкентнинг тикланиши унинг ҳукмронлик санасига тўғри келади. Умрининг сўнгги йилларига келиб, Арслонхон ўғлини ворис этиб тайинлайди, лекин ўғлига қарши фитна уюштириб ўлдиришди. Исён кўтариш натижасида, Арслонхон Аҳмад Санжарни ёрдамга чақиради, у кўмак бериш ўрнига Моварауннаҳрни ўзи эгаллаб олади. Қамал қилинган Самарқанддан Арслонхон замбилда кўтариб чиқилган ва ўша заҳотиёқ дунёдан кўз юмган.

Расмлар галереяси