Орипов Тоҳир Фотиҳович

Таваллуд топган сана: 7 sentyabr 1945 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Биологлар, Математиклар, Физиклар

1403

Таржимаи ҳол

2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти.

2005 йил 12 мартдан 2006 йил 12 мартгача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президент мажбуриятларини бажарувчиси.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги (1995 й.), физика-математика фанлари номзоди, биология фанлари доктори. Биофизика фанлари соҳасидаги олим, фан ташкилотчиси ва жамоат арбоби.

1945 йил 7 сентябрда Тошкентда туғилган.

Халқаро фан, технология ва таълим академияси (АҚШ) аъзоси этиб сайланган.

1970-йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.

ЎзР ФА Биоорганик кимё институтида илмий ходим, лаборатория мудири, ЎзР ФА Микробиология институти директори, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация текширувчи раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси, Фанлар академияси вице-президенти ва президенти вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

100 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 12 та ихтиро муаллифи.

3 нафар фан доктори ва 10 нафар фан номзодларини тайёрлаган.

2003 йилда “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Расмлар галереяси