Таржимаи ҳол
Араб Муҳаммад хон (1621 йил ўлдирилган) – 1603 – 1621 йиллар ҳукмронлик қилган Хоразм давлатидаги шайбонийлар сулоласининг ўн биринчи ўзбек ҳукмдори.
Араб Муҳаммад хон ўзбек хони Ёдгор хон сулоласидан бўлмиш Ҳожи Муҳаммад хоннинг ўғли бўлган. У тахт тепасига 1603 йил – отаси Ҳожи Муҳаммад хоннинг ўлимидан сўнг келган. 1621 йилгача ҳукмронлик қилган.
Ҳокимиятни бошқариш вақтида у Хоразмга босқинчилик уюштиришга одатланган қозоқлар билан жангда муваффақиятга эришган. Ҳукмронлигининг бошидаёқ, у Нечай бошчилигидаги қозоқларни тор-мор этган.
1616 йил Араб Муҳаммад хон элчиси Ҳожа Юсуфни Москвага юборади.
Араб Муҳаммад хон Хоразмга юриш қилган қалмиқларни яксон қилишга эришган.