Анушахон

Таваллуд топган сана: 1640 йил

Вафот этган сана: 1686 йил

Туғилган жой:Хива

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

4743

Таржимаи ҳол

Ануша-хон (Абу-л-Музаффар Муҳаммад Ануша-хон) — 1663 – 1686 йиллар шайбонийлар сулоласидан бўлган ўзбек хива хони.

Абулғози хоннинг ўғли ва вориси, отасининг хонлик ҳукмронлик сиёсатини мустаҳкамлашда давом этган. Бухоро хонлигига бир қатор босқинчиликлар уюштирган, 1685 йил вақтинча Самарқандни босиб олган, бироқ, тез орада уни тарк этишга мажбур бўлган. 1669 ҳамда 1675 йиллар Россия билан савдо-сотиқ ҳамда дипломатик муносабатларни тиклашга ҳаракат қилган; 1668 йил подшо Алексей Михайловичга мактуб йўллайди. Анушхоннинг ҳукмронлиги даврида Хивада бир қатор бинолар, шу ўринда, Анушхон номи билан машҳур мадраса ва ҳаммом қурилган, Шоҳобод ва Ярмиш каналлари қазилган.

Анушхоннинг сарой амалдорлари фитналари натижасида, хон тахтдан ағдарилади ва кўз нуридан айрилади. 1686 йил (Қозоқ миллий энциклопедиясига асосан – 1687 йил) вафот этган.

Расмлар галереяси