Аничкин Анатолий

Таваллуд топган сана: 1930 йил

Вафот этган сана: 8 avgust 2014 йил

Туғилган жой:Москва

Йўналишлар: Режиссёрлар

3888

Таржимаи ҳол

Анатолий Аничкин — машҳур киноҳужжатчи. У ўзбек ҳужжатли фильмлари ривожланишида пешқадам бўлган. Анатолий Аничкин совет ҳужжатли фильмининг отаси ҳисобланган Малик Қаюмов раҳбарлиги остида, деярли ўн беш йил давомида хизмат қилиб, Тошкент кинохроника студиясининг донғи кетган шахсларидан бўлган.

1930 йил 1 январь куни Москвада таваллуд топган.

Барчаси 1956 йил, Толя Аничкин Москвадан Тошкентга келиб, рус тили ва адабиётидан ўқитувчилик қилган йили бошланган. Анатолий Антоновичнинг ўзи эслашича, “йўналишини ўзгартириб, ўз кучини журналистикада синаб кўрмоқчи бўлган”.

Биринчи қадам “Правда Востока” нашриётига боргани бўлган. Бу ерда Аничкин таниқли тошкентлик репортер Георгий Димов билан танишган, кейинчалик у Ўзбекистондаги “Хабар” (“Известие”) газетасининг шахсий мухбирига айланади. Георгий Васильевич ёш мутахассисга ҳужжатли кино соҳасида муваффаққият тилайди.

Янги ҳамкасб оз фурсат ичида бутун студиянинг севимли ходими бўлибгина қолмай, “Узкинохроника”нинг асосчиси, афсонавий фронт оператори ва режиссёри Малик Қаюмовнинг ўнг қўлига ҳам айланади. “Аввалига, мен унинг олдида ҳаяжонланардим ва саросимага ҳам тушардим, лекин аста-секинлик билан Малик Қаюмовга ўргандим ва тез орада улар менинг тутинган отамдек бўлиб қолдидар. Умуман олганда, ҳатто киностудиянинг бош муҳаррири бўлиб ҳам ваҳимага солувчи бошлиқдан қўрқишим қолмади”, эслайди Анатолий Антонович.

Айтиш жоизки, деярли бир йил ичида Аничкин бошланғич муҳаррирдан эътиборли ҳужжатли фильмчи бўлиб етишди. Кўплаб ўзбек сценарийчилари ва режиссёрлари уни ўз устози деб билишади. Шу билан бирга, Аничкиннинг барча ҳамкасблари Аничкинни ишга янгича ёндашувини қайд этишади. У кино олаётганда бу ишни шунчаки қилиш эмас, балки ички дунёни мукаммаллаштиришга чақирган.

“Анатолий Антонович менга сценарий ёзиш санъатининг ҳеч қандай қонун-қоидалари йўқ деган”, дея эслайди таниқли кинодраматург Станислав Еременков. Ҳужжатли киноларда-ку, умуман ҳеч ким сценарий нима эканлигини билмайди. Бу – гўё қор одам каби: барча у ҳақда гапиради, лекин ҳеч ким ҳеч қачон уни кўрмаган. Шунга қарамай, адабий асоссиз фильм суратга олинмайди.

Толянинг фикрича, сценарий, аввалам бор, бўлажак тасвир ҳақида максимал маълумотдир. Шунга қарамай, маълумот – тимсолий. Бу ҳақда у “тасманинг узунфокусли перспективаси” деб номлаган. Эски хроникачиларнинг таъкидлашича, айнан Аничкин ҳақиқий ҳужжатли фильмнинг аниқ шаклини юзага чиқарган: факт – тимсол – факт – тимсол...

“Дарҳақиқат, ҳужжатли фильм драматургияси, бадиий фильм каби стандарт бўлмаслиги лозим”, дея кўп карра такрорлаган Анатолий Антонович. – У янгилик бўлиши лозим. Ва, биринчи навбатда, янгиланиш тимсоли!

Аничкин ушбу қоидаларни шунчаки гапирмаган, балки ўзи ҳам уларга қатъий риоя қилган. Анатолий Антоновичнинг ҳатто, алоҳида ишланган тасвири ёки илмий тасвирларида ҳам фильм моҳиятини акс этиб турувчи ўша, энг керакли тимсоли, лейтмотиви ҳис қилинган.

1956-1970 йиллар Ўзбекистоннинг ҳужжатли фильмлар илмий-оммавий Киностудия бирлашмасида муҳаррир, етакчи, бош муҳаррир бўлган. 1970 йилдан СССР мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги кинокорпункт сценарийчиси, СССР енгил саноат Вазирлиги кинокорпункт режиссёри, А.А.Аничкин – кўплаб илмий-оммавий, ҳужжатли ва телеҳужжатли фильмлар муаллифи ва режиссёри.

“Тошкент доим Тошкент” (1966), “Ўзинг билан сув олиб кел” (1969, сценарий муаллифи), “Ўзбекистон йўллари” (1969, сценарий муаллифи), “Ўн бир ва бир” (1970 сценарий муаллифи ва режиссёри), “Ўзбекистоннинг енгил саноати” (1974), “СССРда мелиорация”, “Дўстлик ва ҳамдўстлик форуми” (1977, сценарий муаллифи), “Қуёшли ўлка қўшиғи”, “Қорақалпоқнинг қўшиқ ва куйлари” ва бошқалар. Босма нашрларда ўзининг ҳикоя ва шеърлари билан қатнашган.

2014 йил 8 август куни вафот этган.

Расмлар галереяси