Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи

Таваллуд топган сана: 1 yanvar 1424 йил

Вафот этган сана: 30 yanvar 1474 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Математиклар

3503

Таржимаи ҳол

Али Қушчи (1403-1474) – ўрта осиёлик математик ва астроном. Улуғбек, ал-Коший ва Қози-зода ар-Румийларнинг шогирди. Румийнинг ўлимидан сўнг Самарқанд расадхонасини бошқарган, “Зиджий Кўрағоний” якун топишида иштирок этган.

Улуғбекнинг ўлимидан сўнг али Қушчи Форсга кўчиб кетади, у ердан эса эндигина турклар томонидан босиб олинган Константинополга кетиб, султон Мехмед II га хизмат қилади. Бу ерда у византиялик олимларни Самарқанд мактабларининг айрим кашфиётлари билан таништиради, жумладан, ўн карралик ҳисоб билан. Али Қушчи Истамбулнинг Айя София масжиди қошидаги мадрасасини ташкил этган бўлиб, турклар уни византиянинг Муқаддас София черковига айлантириб, бир қатор турк олимларига таълим беришган.

Али Қушчи “Арифметика фани ҳақида рисола” ва “Астрономия фани ҳақида рисола”лар муаллифи. Бу асарлар XVI-XVII асрларда Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида математика фанини ўргатишда катта роль ўйнаган. У Улуғбекнинг “Зиджий Кўрағоний” ҳамда Ал-Кошийнинг “Самолар зина-поясига” шарҳлар ёзган.

Олим қолган умрининг бор-йўғи икки йилини Константинополда яшаганлигига қарамай, бу давр фаол илмий ва таълимий фаолиятга бой бўлган. Хусусан, Улуғбекка содиқ олим сифатида Али Қушчи унинг бебаҳо асари “Зиджий Кўрағоний”ни (Улуғбекнинг юлдузли осмон харитаси) сақлаб қолган ва кўп нусхаларда кўпайтирган, турк тилига таржима қилиб, унга шарҳ ёзган. Шундай қилиб, мазкур асар Оврупа ва Осиё олимларининг мулкига айланган. XVII асрда польшалик астроном Ян Гевелий асарни Оврупада нашрдан чиқаради.

Манбаларга кўра, Али ал-Қушчи ўзидан сўнг математика, астрономия ва тилшуносликка доир 30 га яқин рисола қолдирганлиги маълум. Улар орасида 1425 йил Самарқандда ёзилган “Рисола фи-ал-ҳисоб” (Арифметика бўйича рисола) ҳам бор. Асар уч қисмдан иборат: ҳисоб тизими, олтмиш тизимлик ҳисоб ва муҳандислик фаолияти.

Бошқа муҳим асари астрономияга бағишланган “Рисолаи кусур” (Каср рисоласи), арифметика, алгебра, геометрия ва тригонометрия масалаларига оид “Рисола ал- Муҳаммадийа фи ал-ҳисоб” (Муҳаммаднинг арифметика бўйича рисоласи), “Рисола фи халли ал-шакл ал-ҳилал” (Ярим ой шаклини ўлчаш рисоласи), “Шарҳи мифтох ал-улуми Тафтазани” (Тафназийнинг “Фанлар калити” асарига шарҳ) кабилар бўлиб, уларда Самарқанднинг астрономия мактаби олимларининг изланишлари ва ютуқлари ўз аксини топган.

Мазкур асарларнинг қўл ёзмалари ҳозирда Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги илмий-тадқиқот қўл ёзмалар маркази, Россия фанлар академиясининг Санкт Петербургдаги Шарқшунослик институти филиали, Россия Фанлар академияси кутубхонаси, Британия музейи, Оксфорд университети кутубхонаси, Кембридж университети кутубхонаси, Берлин давлат кутубхонаси, Машҳаддаги имом Ризо мемориал мажмуа кутубхонаси, Туркиядаги София айя кутубхонаси, Душанбедаги Фирдавсий номидаги миллий кутубхона ва бошқа шу каби турли китоб фондлари ва кутубхоналарда сақланиб келмоқда.

Юқорида келтириб ўтилган рисолалар нафақат Моварауннахр, балки Оврупа, Яқин ва Ўрта Шарқ илмий давраларида жуда оммабоп бўлиб, Али ал-Қушчи томонидан илгари сурилган тадқиқот йўналишларининг келажакдаги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилди.

Ўзининг астрономик ишларида Али Қушчи маълум тажрибага зид эмаслигини таҳмин қилган ҳолда, Ер ўз ўқи атрофида сутка давомида айланишини муҳокама қилган ва мазкур муаммонинг ечими учун Аристотелнинг табиий фалсафасидан фойдаланишни рад этган.

Шунингдек, Али ал Қушчи “Пи” рақамини 16 ўнлик белгиларгача ҳисоблаган (кўпбурчакнинг икки тарафидан 27 жуфтни ташкил этган ва 3*228 бурчакка эга кўпбурчакгача етиб борган).

Али Қушчидан 150 йил ўтиб, Ф.Виет “Пи” сонини бор-йўғи 9 ўнлик белгилар билан ҳисоблаб, кўпбурчак томонлари сонини 16 жуфтини ҳосил қилади.

Али Қушчидан 250 йил ўтиб, унинг натижалари илгарилаб кетади. 1615 йил Кёлн шаҳридан голландиялик математик Лудольф ван Цейлен 32 та тўғри белгини аниқлайди.

Али Қушчига бир қатор тилшуносликка доир асарлар ҳам тегишли. У Улуғбекнинг элчиси сифатида Хитойга сафари чоғида “Хитой ҳақида китоб”ни ҳам ёзган.

Али Қушчи 1474 йил 16 декабрь куни Истамбулда вафот этган. У Истамбулдаги Айюба масжиди ҳузуридаги қабристонга дафн қилинган. Масжиднинг кириш қисмида мармар тошга “Али Қушчи – илм инсони” ёзуви ўйиб ёзилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси