Таржимаи ҳол
1945 йил 26 августда Хоразм вилоятида таваллуд топган. Миллати – ўзбек.
1963 йил Москва энергетика институтининг “Гидроенергетика ва электромеханика” ихтисослиги бўйича муҳандис-электрик мутахассислигини эгаллаган.
1979 йилда “Асинхрон турбогенераторли электрон тизимларнинг ўтиш тартиблар таҳлили” мавзусида номзодлик, 1991 йилда “Йирик асенxрон турбогенераторларни жорий қилиш орқали электр тизимлар самарадорлигини ошириши” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.
Техника фанлари доктори, профессор. Халқаро электротехника фанлари академиги. Ёшларни тарбиялашда кўрсатган хизмати учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлган. У “Беруний” Ёшлар академияси таълимида фаол иштирок этган ва шу академиянинг “Техника юлдузлари”, “Таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанлар”, “Энергия ва ресурс тежаш муаммолари” журналларини ташкил этишда қатнашган. Ҳозирги кунда “Энергия ва ресурс тежаш муаммолари” журналининг бош муҳаррири.
1969 йилдан Тошкент политехника институти энергетика факультетининг “Электр тизимлари” кафедраси ёрдамчиси, катта ўқитувчиси, доценти, 1979 йил энергетика факультети декани муовини, 1986 йилдан шу факультет декани. 1992 йилдан Тошкент давлат техника университетининг илмий ишлар бўйича проректори, 1-проректори бўлиб ишлаган. 1994 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, 2001 йилдан Тошкент давлат техника университети ректори ва ҳозирги кунда “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси профессори бўлиб ишламоқда. У Республика ва МДҲ мамлакатлари бўйича электр тизимларида асинхрон турбогенераторлардан самарали фойдаланиш мактабининг асосчисидир. Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги “Электр станциялари ва электр энергетика тизимларини бошқариш” ихтисослиги бўйича Ихтисослашган кенгаш аъзоси. Унинг раҳбарлигида 18 та фан номзоди ва 5 та фан доктори тайёрланган.
Профессор Қ.Р. Аллаев Ўзбекистон Республикаси энергетикасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олим, етук педагог, илмий фаолияти давомида 130 дан ортиқ илмий мақола, 10 дан зиёд ўқув-услубий ишлар ва 8 та монографияларнинг муаллифи ҳисобланади.