Алимов Анвар Валиевич

Таваллуд топган сана: 19 iyun 1955 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шифокорлар

7461

Таржимаи ҳол

Анвар Валиевич Алимов (1955 йил 19 июнь туғилган) – 2012 йил 9 августдан 2016 йил 13 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири. Бу даврда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳам.

Анвар Валиевич Алимов 1955 йили 19 июнь куни Тошкентда туғилган. 1978 йили Ўрта Осиё Педиатрия институтинининг ёш болалар анестезиолог-реаниматологи мутахассислиги бўлимини аъло тамомлаган. Анвар Валиевич Профессор ҳамда тиббиёт фанлари доктори унвонига эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.

 

Иш фаолияти

 

1978-1987 йиллар — Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтида ёш болалар жарроҳлиги анестезиология-рениматология курсида кафедра ёрдамчиси, бош лаборант, касалхона даволовчи шифокори сифатида фаолият олиб борган.

1981 йил — фан номзодлигини ҳимоя қилган.

1987-1993 йилларда — Тошкент тиббиёт ходимлари малакасини ошириш институтида ёрдамчи, доцент, педиатрия факультетида декан бўлиб ишлаган.

1993-1994 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бош бошқармаси бошлиғи.

1994 йил — докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1994-1999 йиллар — Ўзбекистон Республикаси Президент Аппаратида масъул ходими.

1999-2009 йиллар — Тошкент тиббиёт педиатрия институти ректори лавозимида ишлаган.

2009-2012 йиллар — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.

Расмлар галереяси