Ала ад-Дин Муҳаммад II

Таваллуд топган сана: 1169 йил

Вафот этган сана: 1220 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

2791

Таржимаи ҳол

 

Ала ад-Дин Муҳаммад II (форс. علاءالدين محمد‎ — Ала ал-Дин Муҳаммад, тўлиқ исми — Ала ад-Дуния ва-д-Дин Абу-л-Фатх Муҳаммад ибн Текеш) (1169—1220) — 1220-1220 йиллар Хоразм шоҳи. Гурганжа (Кўҳна Урганч) пойтахти билан улкан салтанатни отасидан мерос қилиб олган, Хоразмшоҳ Текешнинг кичик ўғли.

Муҳаммад II нинг ҳукмронлиги Гуридлар билан бўлиб ўтган жангдан сўнг бошланган. Гуридлар Нашапурни эгаллаган ва Ҳиротга юборилган хоразмшоҳнинг укасини тутқинликка олиб, Абиверд, Серахс, Нисони деярли жангсиз эгаллаган. Муҳаммаднинг жангчилари Ҳиротни қамал қилиб, бир ой давомида қўшин мудофаасини ёриб киришга ҳаракат қилдилар. Хоразмшоҳ бадални олганидан сўнггина қамални олиб ташлайди. Бу вақтда Гуридлар ҳукмдорига ёрдамга Ҳиндистондан акаси — Шихаб ад-Диннинг қўшини етиб келади. Кўп қон тўкилганидан сўнг хоразмшоҳлар чекинишга мажбур бўлишади. Чекинаётган Муҳаммад II ни таъқиб қилиб, Шихан ад-Дин Хоразм пойтахти Гурганжни ўраб олади. Бу вақт шаҳар мудофааси учун қипчоқ хонларининг қизларидан бири - шоҳнинг онаси Туркан хотун жавобгар бўлган. Қорахитойлар кўмаги остида Муҳаммад Гуридларни Хоразмдан ташқарига чиқариб, тинчлик сулҳини тузишга муваффақ бўлади, лекин урушни тўхтата олмайди. 1206 йил Шихаб ад-Диннинг ўлимидан сўнггина ушбу хатар ортда қолади. Гуридлар давлати бўлакларга бўлиниб, Хоразм қарамоғига ўтиб кетади.

Гуридлар устиган ғалаба қозонгандан сўнг Муҳаммад қорахитойлар билан жангга тайёрлана бошлайди. Биринчи жангдаёқ, қорахитойлар Хуросон ва Самарқанд ҳукмдорини ўзларига оғдирган ҳолда хоразмшоҳнинг қўшинини тор-мор қилади, бундан сўнг Муҳаммад бир мунча вақтга кўздан ғойиб бўлади. 1208 йилнинг баҳорига келибгина Муҳаммад Хоразмга қайтади. Ўз давлатини мустаҳкамлаб, қорахитойлар билан ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўраркан, хоразмшоҳни халоскор деб қабул қилган қорахитой давлатининг мусулмон халқига таянади. 1210 йилнинг сентябрь ойида Иламиш ҳамда Сирдарё текисликларида бўлиб ўтган жангда қорахитойлар мағлубиятга юзланишади. Мусулмонлар оламида Муҳаммаднинг ғалабаси исломнинг “ғайридинлар” устидан ғалабаси сифатида қабул қилиниб, хоразмшоҳнинг обрўси кўкларга кўтарилган. Расмий ҳужжатларда Муҳаммадни “Иккинчи Искандар” ва “Санжар султон”, дея шарафлашган. Унинг узугида “Оллоҳнинг Ердаги сояси” ёзуви пайдо бўлган — бу салжуқий ҳукмдорларининг асосий бир унвонидир.

1212 йилда Самарқандда халқ ғалаёни кўтарилди. Бу ҳолат Муҳаммад томонидан шафқатсиз бостирилган, шундан сўнг бу шаҳарни у пойтахт этиб тайинлашга қарор қилади. 1215 йилга келиб унинг хоразмшоҳлик ҳукмронлиги Хоразмнинг ўзига, Мовароуннаҳр, Жанубий Туркманистон, Афғонистон, Эрон, Озарбайжон ва бошқа ҳудудларга тарқалган. 1217 йил нафақат дунё, балки диний олам ҳукмдори бўлиш истагида Муҳаммад мусулмонлар оламининг диний маркази ҳисобланмиш Боғдод шаҳрига юриш бошлайди. Бироқ, юриш вақти унинг жангчилари қор кўчкиси остида қолиб кетиб, ҳалок бўлишади. Муҳаммад ўз режаларидан воз кечиб, Самарқандга қайтишига тўғри келади.

1218 йил Чингизхон шарқдаги рақибларига қарши жанг бошлаш ҳамда ўзаро савдо-сотиқ ҳамкорлик таклифлари билан элчиларини Муҳаммаднинг олдига юборади. Аммо, ўз режасида у хоразмшоҳлар давлатига эга чиқишни кўзда тутган. Хоразмшоҳ мазкур келишувдан бош тортади ва Ўтрор ҳукмдори Иналчук Қайир-хоннинг таклифи билан элчи-савдогар ва юз нафар мўғул офицер-жосусларни қатл эттиради. Чингизхон Қайир хондан тўлов пулини талаб қилади, лекин Муҳаммад унга жавобан, Хоразм чегараларига яқинлашиб, хоразмшоҳлар жангчилари билан тўқнашган Субэдэй-багатур ва Тохучар-нойон бошчилигидаги мўғул аскарларини яна қатл эттиради. Муҳаммаднинг ўғли Жалол ад-Дин бошчилигидаги Хоразм жангчиларининг ўнг қаноти ўз бўлагини муваффаққиятли ҳимоя қилиб, қўшиннинг марказий ҳамда чап қанотига ҳам ёрдам беришга мушарраф бўлади. Кечка бориб, жангда икки қарама-қарши тараф ҳам бирор натижага эришмайди. Кечқурун мўғуллар гулханларни ёқиб, жанг майдонини тарк этишади. 1219 йил баҳорида Чингизхон Хитойни забт этишни якунламай, 200 минг кишилик қўшинини Хоразмга юборади.

1219 йил Чингизхоннинг қўшини Хоразмга кириб бориши билан Муҳаммад II ҳал қилувчи жангни амалга оширишга журъат қила олмайди. Бутун давлатнинг шаҳар ва қалъалари бўйлаб тарқалган гуруҳларга бўлинган қўшинларини ташлаб чиқиб кетади. Мўғулларнинг шиддатли ҳужумидан сўнг бирин-кетин Ўтрор, Хўжакент, Тошкент (Чоч), Бухоро, Самарқанд, Балх, Марв, Нишопур, Ҳирот, Ургачн ва Хоразмнинг бошқа йирик шаҳарлари енгилади. Хоразмликларнинг ўзи маълум қилишича, улар вайронгарчиликка йўлиқишган, аҳолиси эса – ёппасига (манбаларга кўра, Урганчда 500 минг киши, Ҳиротда 200 минг киши, Марвда 500 минг кишининг ўлими қайд қилинган) ўлдирилган. Хоразмшоҳ аввалига, қолган қўшини билан Форсга чекинган, кейин Каспийости вилоятига кичик лашкарлар бўлинмаси билан қочган.

Каспий денгизидаги Абескун оролларида Чингизхон таъқибидан яшириниб, 1220 йил вафот этган.

Расмлар галереяси