Акопов Вил Иванович

Таваллуд топган сана: 11 may 1930 йил

Вафот этган сана: 2014 йил

Туғилган жой:Краснодар

Йўналишлар: Шифокорлар

4248

Таржимаи ҳол

1930 йил 11 майда Краснодарда шифокор ва ўқитувчи оиласида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши бошланишида отаси фронтга кетади, оиласи эса 1941 йил декабрда Ереванга кўчирилади. У ерда мактабда ўқишни давом этади. Отаси Тиббиёт институтининг кафедра бошқарувчиси этиб сайлангалиги боис 1946 йил оиласи билан Самарқандга кўчиб ўтишади.

1949 йил ўрта мактабни тугатгач, И.П. Павлова номидаги Самарқанд тиббиёт институтининг даволаш факултетига ўқишга киради ва 1955 йил ўқишни аъло баҳолар билан тамомлайди.

Институтни тамомлагач, у профессор Л.М. Эйдлин раҳнамолигида Суд тиббиёти кафедрасига аспирантурага ўқишга топширади. Уни ҳам тамомлагач, фан номзоди диссертациясини ёқлайди ва мазкур бўлимда ёрдамчи ҳамда Самарқанд вилояти тиббиёт-суд экспертлари бюросида мутахассис бўлиб ишлаган. Бу йиллар давомида турмуш қуриб, уч нафар фарзанднинг отаси бўлган.

1965 йил март ойида Чита тиббиёт институти суд тиббиёт кафедраси мудири сифатида Читага кўчиб ўтади. Тез орада институтнинг касаба уюшмаси раиси бўлиб сайланади. 1966 йил охирида илмий ишлар проректори этиб тайинланади. 1972 йил “Суд-тиббиёт экспертизаси жараёнида яроқсиз буюмлар ишдан чиққанда мажмуий тадқиқотлар” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоялаган ва профессорлик унвонига эга бўлган.

1979 йил сентябрь ойида Ростов давлат тиббиёт институтига кафедра мудири лавозимига тайинланган, декабрь ойида Чита давлат тиббиёт институти ректори иш жойидан озод этилганлиги боис, Ростов на Дону шаҳрига кўчиб ўтиб, суд тиббиёт кафедраси мудири лавозимида иш бошлайди. Вилоятдаги суд шифокорлар илмий жамиятидаги ишларни янгилаб, ушбу жамият раиси этиб сайланади. У мунтазам равишда ўтказган кенгашларда мамлакатнинг етакчи суд шифокорлари иштирок этишган.

300 та илмий иш муаллифи бўлиб, улардан 12 таси қўлланма ва дарсликлар, 7 таси суд ва тиббиёт ҳуқуқига оид рисола, 2 таси кафедралар аро режа, ихтиро учун 2 та руҳсатнома ва 7 та такомиллаштирувчанлик таклифлар.

Расмлар галереяси