Таржимаи ҳол
Валерий Акопжанян 90 та лойиҳа ва 25 та илмий асарлар муаллифи, Тошкент шаҳар ҳокимияти меъморчилик ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи муовини, Тошкент шаҳар бош режасини тузиш бўйича илмий-текшириш, тадқиқот ва лойиҳалаш институтининг директори В. Акопжанян “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор” фахрий унвони соҳибидир.
Валерий Акопжанян 1949 йил Қорабоғ автоном вилоятининг Степанакерт шаҳрида таваллуд топган. 1967 йилда Самарқанд архитектура қурилиш институтига ўқишга кириб, талабалик давридаёқ ижодий танловларда фаол қатнашган. Мадридда ўтказилган талабалар ўртасидаги танлов лауреатига айланган.
Шунингдек, кейинчалик илк мустақил лойиҳасига айланган ижодий иши танловда ғолиб топилиб, унинг асосида Иштихон туманида Ёдгорлик мажмуаси бунёд этилган.
Самарқанд архитектура қурилиш институтида ўқишни тамомлагач, кафедрада дарс бергани қолади.
1976 йил у Москва архитектура турар-жой биноларини қуриш институтига аспирантурага топширади.
Ўқиш йилларида у “Турар-жой биноларини иситишда қуёш нуридан фойдаланиш” мавзусида илмий диссертациясини ҳимоялаган.
1979 йил аввалроқ бош архитектор сифатида фаолият кўрсатган Тошкент илмий текшириш ва лойиҳалаш институтининг турар-жой биноларини қуриш лабораториясига раҳбарлик қилган.
Бу йиллар у бир нечта лойиҳалар ва илмий текширишларни бошқарган, улар қаторида Зомин дам олиш қароргоҳи ва шаҳарнинг эски шаҳар қисмидаги турар-жой лойиҳалари ҳам мавжуд.
1992-1993 йиллар замонавий биноларнинг катта мажмуалари устида иш бошлайди, Тошкент марказидаги Халқаро кўргазмалар зали шулар жумласидан.
А.Навои ҳайкали, “Туркистон” ёзги саройини, Бектемир бозори, ёпиқ теннис майдони, Олий Мажлис қонунчилик палатаси биноси каби лойиҳаларни ишлаб чиққан.
2010 йил эски Олмазор шаҳрининг қурилиш лойиҳасини ишлаб чиққан.