Акбаров Икром

Таваллуд топган сана: 1 mart 1921 йил

Вафот этган сана: 18 dekabr 2011 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

9723

Таржимаи ҳол

Акбаров Икром Илхомович — бастакор, ЎзССР хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964), ЎзССР Халқ артисти (1981). Ўзбек фильмларига мусиқа басталаган муаллифлардан бири. “Эътироф белгиси” ордени билан мукофотланган (1959).

Таржимаи хол

1921 йил 1 март куни Тошкентда туғилган

 

Ижодий фаолиятини 1941 йилдан бошлаган.

 

1945 йил Тошкент консерваториясини тамомлайди.

1950 йил Ленинград консерваториясини тамомлайди.

1950-1953 йиллар Ленинград консерваторияси аспирантурасида таҳсил олади.

Илк бор кинода 1957 йил иштирок этган (“Бахт учун”).

 

2011 йил 18 декабрь куни вафот этган.

Икром Акбаровнинг мусиқа оламига кириб келиши ёрқин ва шиддатли бўлган. Ҳамза номидаги мусиқа билим юртининг фортепиано бўлимини тамомлагач, Тошкент консерваториясининг бастакорлик факультетига кириб, ўқишини давом эттирган. (Москва консерваторияси педагоглари Ю.Фортунатова, кейинчалик С.Василенко, Л.Ревуцкий, А.Козловскийлардан сабоқ олди), сўнг И.Акбаров Ленинград консерваториясида аспирантурани (педагоглар М.Штейнберг, кейинчалик - Б.Арапова, В.Волошиновалардан мусиқа санъати сирларидан таҳсил олди) тамомлайди. Ўқиш даврида кўп қиррали қобилияти намоён бўлди.

 

И.Акбаров камера-чолғу, симфония, вокал каби турли мусиқа жанрларини фаол эгаллайди. Кўплаб мусиқий асарларида муаллиф она юртининг чиройини мусиқавий оҳанграбо орқали очиб бериш баробарида, миллий мусиқа маданияти билан ифодалаган. Акбаровнинг кейинги ижодий фаолияти турли мусиқий маданиятлар билан чамбарчас боғлиқ — мумтоз ва замонавий рус мусиқасини ўзлаштириши, ҳинд, испан, қирғиз ва албатта, ўзбек мусиқа маданияти хазинасига мурожаат қилганлигини айтиш жоиз. Бир сўз билан айтганда, бастакор турли мактаблар тажрибасини моҳирона умумлаштириб, умуммиллий мусиқий манбаларга худди ўзининг қардошидек ёндошган. Бастакорнинг дунёқараши кенг ва хилма-хилдир. Лекин Акбаровнинг шон-шарафи биринчи навбатда ўзбек симфониясининг шаклланиши билан боғлиқ.

 

Икром Акбаров ва ўзбек симфоник мусиқаси узвий боғлиқдир. Бастакорнинг ижоди мазкур жанрнинг ривожланишини, деярли келиб чиққан давридан бошлаб ажойиб ифодалайди. Бастакор энг кўп эътиборни инструментал жанрларга (поэма, увертюра, концерт, симфонияга) қаратган, шунингдек у сонатага ҳам эътиборини қаратиб, у бунда иструментрал-умумлаштирилган фикрлашга таянган. И.Акбаров ижодий йўналишининг бундай шаклланишида Ленинград консерваториясидаги педагогларнинг таъсири бўлган. Бироқ, бу Акбаровни ёрқин миллий мусиқадан узоқлаштирмади, қадрдон мусиқа маданияти ўртасидаги зиддиятга олиб келмади.

 

Акбаров сараланган жанрларда ижод қиларкан, поэма, сюита ўзбек симфонизмининг умумий ривожланиш йўналишини акс эттиради. Зеро, монодиянинг ўзига хос сифатларини англаш жараёни мавзувий даражада бўлиб, жанрнинг ўзи эса ўзлаштирилиши керак бўлган оврупача тузумга эга маълум бир муаммо ўрнида изоҳланган. Шу сабабли ижодкорнинг танлови аниқ. Ва фақат мазкур симфоник мусиқа турларидан сўнг И.Акбаров “Самарқанд ҳикоялари” симфониясини яратади. Айнан шу даврларга келиб симфония жанри ўзбек муаллифлари орасида етакчи ўринни эгаллаган. Профессионал техникага эга бўлган бастакорлар эндиликда аввалги даврларга нисбатан янада мукаммалроқ масалаларга ечим топишади. Асарларнинг тузилиши “ифодали-семантик ва тизимли элементларнинг бирлиги” сифатида қабул қилинувчи, жанр “таркиб тури” ўрнида тушунилувчи, турли, мустақил тузумлар ечимига йўл очилган даври келди.

 

“Самарқанд ҳикоялари”даги монодиявий фикрлашнинг алоҳида жиҳатлари ривожланиш жараёнлари ва айниқса, асар драматургиясида сезилади. Аммо, айтиш жоизки, симфониячи муаллифлар аввалги даврларда фольклар сиймоларга хос қонуниятлардан фойдаланишган бўлса, эндиликда улар симфонияга оғзаки анъанавий профессионал жанрларнинг ҳусусиятларини – энг аввало, мақомни жорий қилишга ҳаракат қилишади. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, симфонизм Ўрта Осиёнинг мумтоз монодиявий меросига жуда бой мамлакатларида самарали ривожланади. Мазкур хазинадан фойдаланган ҳолда, бастакорлар оврупа жанри қонунларини кўриб чиқиб, симфониянинг “миллий” услубини яратишади. Шундай қилиб, Акбаровнинг “Самарқанд ҳикоялари” симфониясининг беш қисми тимсолий ва темп хилма-хиллиги асосида жойлашганлиги остида мақом тузилмаси хусусиятлари ётади: тоқ, чуқур-лирик бўлим – секин темп, жуфт – тез темп. Шакл ҳосил қилиш, манбаа баёни усуллари миллий қонунларга асосланган ҳолда тузилган, бастакор уларни симфоник ривожланиш мантиғига бўйсунтиради, натижада, миллий ва анъанавий-симфоник йўналишлар узвий боғланади. Шарқий монодия ҳислатларни афзал кўриш Акбаров ижодига хос. “Самарқанд ҳикоялари”даги у ҳосил қилган ўзига хос қотишма келажакда тегишли ўсиш бўлиб хизмат қилди.

 

Санъатнинг ўзига хос услубиятидан фойдаланиб, жаҳон мусиқа маданияти тараққиётига таянган ҳолда, Акбаров бир бутун драматик асар яратди. “Наврўз” симфонияси сифат даражасидан қараганда янги, замонавий, адабий дунёқарашга эга жанр ривожининг исботидир. Кенг дунёқарашга эга, доим изланувчан, республиканинг мусиқа оламига жонли қизиқиш бастакор

Икром Акбаровга хос хислатлар бўлганлиги боис, унинг ижодини мазмунли бойитган ва Ўзбекистоннинг профессионал мусиқа санъатини бойитишда давом этмоқда.

Расмлар галереяси