Таржимаи ҳол
Айбергенов, Толеген — қозоқ адабиётшуноси, шоири, олими, тарихчиси ва ўқитувчиси.
Таржимаи хол
Толеген Айбергенов 1937 йил 8 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида колхозчи оиласида дунёга келган. Ўрта мактабни битиргач, Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг тарих-филология факультетига ўқишга топширган ва 1959 йил тамомлаган.
Институтни тамомлагач, у она қишлоғига қайтади ва рус тили ҳамда она тили тарихи фанларидан дарс беришни бошлайди.
1962-1965 йилларда Сарыагаш тумани, хозирги Жанубий-Қозоғистон туманида ишчи ёшлар мактабида директолик лавозимида ишлайди.
Толеген Айбергенов 1967 йил 29 август куни Нукус шаҳрида ёзувчилар делегациясида бўлган вақт оламдан ўтган. Нукус шаҳрида дафн қилинган. Толеген Айбергеновни сўнгги манзилга кузатиш учун анча йиллик дўсти Мукагали Макатаев учиб келган.
Толеген Айбергеновнинг илк шеърлари 1957 йили босмада пайдо бўла бошлади. Илк китоби «Арман сапары» («Орзу йўли») 1963 йили яратилган. Ундан кейин 1965 йили унинг иккинчи китоби — «Өмірге саяхат» («Ҳаётга саёҳат») чиққан. Шоирнинг учинчи китоби «Құмдағы мұнаралар» («Қумдаги миноралар») китоби дунё юзини шоирнинг ўлимидан бир йилдан сўнг, яъни 1968 йили кўрган. Ижодкорнинг сараланган асарлари эса 1987 йил рус тилида «Мир созвездия» (Юлдузлар туркуми) номи остида босиб чиқарилган. Мазкур асари учун Т. Айбергенов ўлимидан сўнг 1974 йили адабиёт, санъат ва архитектура йўналишларида Қозоғистонинг Ленин комсомоли мукофотига лойиқ деб топилган.
Т. Айбергенов ҳаётлик вақти икки дона шеърий тўпламини нашрдан чиқариш билан бирга, шоирнинг ажойиб ёрқин ва ўзига хос ижоди замонавий Қозоғистон шеъриятида чуқур из қолдирган. Т. Айбергенов нима ҳақида ёзмасин, вақт ҳақида бўладими, ўзи ҳақидами, бойлик тўғрисидаги ёки она юртининг гўзаллиги тўғрисида ёки юқори инсоний интилишлар ҳақидами — у барча мавзуда тўғрисўз ва самимийдир.
Айбергенов қозоқ шеъриятини сифатли даражага кўтарган шоир-новатор арбоблари қаторидан жой эгаллайди. Айбергенов бир қатор шоирлар авлодини тарбиялаган бўлиб, улар сирасига Мухтар Шаханов, Есенгали Раушанов, Фариза Онгарсыноваларни киритиш мумкин. Айбергенов машҳур қозоқ бастакори Шамши Калдаяковым билиб дўстлашган. 1965 йили Толеген Айбергенов ва Шамши Калдаяков Атырау (Гурьев) шағрига йўл олишади ва у ерда "Ак ерке - Акжайк" қўшиғи яралади.
Хотира
- Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Темирлановка қишлоғидаги марказий кўчалардан бири шоир шарафига номланган.
- Жанубий Қозоғистон вилоят марказларидаги, шунингдек, Шимкент ва Сарыагаш шаҳридаги кўчалар унинг номига қўйилган.
- Жанубий Қозоғистондаги бир нечта шаҳар ва туман мактабларига шоирнинг номи берилган.
- Остона шаҳридаги 16-сонли ўрта мактабга акимат қарори билан 2001 йил шоирнинг номи берилган. 2007 йил 23 декабрь куни ўқув муассасаси бошқармаси ташаббуси билан Толеген Айбергеновнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган мемориал музей очилган.
- “Айбергенов әлемі” (“Айбергенов дунси”) деб номланган шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган фильм суратга олинган, ижодкорнинг шеъри асосида мусиқа басталаниб, клип ҳам суратга олинган.