Одилов Собир Раҳимович

Таваллуд топган сана: 1 mart 1932 йил

Вафот этган сана: 18 iyul 2002 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Меъморлар

1611

Таржимаи ҳол

Собир Раҳимович Одилов — ўзбек ва совет меъмори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи (1967), Халқ архитектори (1981), Тошкент бош архитектори (1970-1986), Тошкентдаги архитектура маркази муаллифларидан бири (1966-1974), Тошкент марказининг меъморий-режавий ечими иши учун Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1975), Халқаро архитектура академиясининг фахрий аъзоси (1993).

1932 йил 1 март куни дунёга келган.

1956 йилда Ўрта Осиё Политехника институтида архитектура мутахассислиги бўйича таҳсил олган С. Одилов меҳнат фаолиятини Тошкент вилоятида қурилиш бўйича меъмор сифатида бошлаган бўлса, кейинчалик, Олмалиқ шаҳрида ва Тошкент вилоятида бош меъмор (1955—1961), сўнгра Тошкент бош архитектори бўлиб давом эттирган.

ЎзССР қурилиш қўмитаси раис ўринбосари (1975—1985; 1990—1991).

Кейинчалик Собир Раҳимов Ўзбекистон Давлат қурилиш қўмитасининг бош меъмори, сўнгра шаҳар қурилиши Бутуниттифоқ илмий-текшириш институтининг Ўрта Осиё бўлимининг директори вазифаларида ишлаган.

Тошкент, Андижон, Жиззаҳ (1970,1980) шаҳарлари қурилишида, Ўзбекистондаги 80 дан зиёд яшаш-жой қурилиш ва ёдгорлик лойиҳаларида муаллиф ва ҳаммуаллиф ўрнида хизмат қилган. Жумладан:

  • Халқлар дўстлиги биноси ва майдони қурилиши (1977),
  • Ўзбекистон ССР Олий Ҳокимияти (1979),
  • Тошкент шаҳрининг марказидаги В.И. Ленин ҳайкалининг меъморий қисми (1974), Тошкентдаги Ю.А.Гагарин майдони (1979),
  • Тошкентдаги қурилишларнинги 90-йилларгача бўлган режаларини амалга оширган, жумладан, қатор марказий кўчалар ва майдонлар.
  • Тошкентдаги “Мустақиллик” майдони.

Тошкент метрополитени қурилишида барча бекатлар қурилишида меъморлар жамоасига раҳбарлик қилган.

Барча хизмат кўрсатган рассомлар билан бирга Ўзбекистон бўйлаб шаҳар барпо қилиниши каби мураккаб масалаларда меъморий ва монументал санъат ривожига катта ҳисса қўшган.

Унинг лойиҳаси асосида Оққўрғон, Бўка, Янгийўл ва Тошкент шаҳарларида бир қатор монументал ва ёдгорлик мажмуалар бунёд этилган. Тошкентда унинг раҳбарлиги остида Л.Б.Шастрий, А.С.Пушкин, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ю.А.Гагарин и Абу Али ибн Сино ҳайкаллари яратилган.

2002 йил 18 июль куни вафот этган.

Расмлар галереяси