Адилханов Карим Хасанович

Таваллуд топган сана: 1944 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Геологлар

4480

Таржимаи ҳол

Адилханов Карим Хасанович – 1944 йил туғилган, ўзбек. 1966 йил Тошкент давлат техника университетининг геолог-разведкачи факультетини “Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш” мутахасислиги бўйича битирган. Адилханов Карим Хасанович институтни битиргач, “Кристаллография ва минералогия” кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор бўлиб ишлаган.

Университетда ишлаган, бакалавр ҳамда магистр босқич талабаларига кристаллография, минералогия, генетичк минералогия дарслари бўйича лекциялар ўқиган ва амалиёт дарсларини ўтган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Бурчмулла полигонида минералогия бўйича ўқув-геологик амалиётини бошқарган.

Кафедранинг илмий-тадқиқот ишларидан фаол иштирок этади.

1976 йил май ойидан кафедранинг мавзувий экспедицияси бошлиғи. Ҳар йили профессор-ўқитувчилар таркибида илмий-техник конференцияларда иштирок этади.

Ишлаб чиқарилишда қўлланилувчи 8 та ҳисоботи ва 15 та мақоласи нашрдан чиққан.

Адилханов К.Х. 1989 йил “Жанубий Ўзбекистон олтин конларини минерал таркиби ва геокимёвий хусусиятлари” мавзусида номзодлик дессертациясини ёқлаган.

И.М.Губкин номидаги Москва Давлат нефт ва газ университетида малакасини оширган.

1979 йил Марксизм-Ленинизм тунги университетининг фалсафа бўлимини (аълочи дипломи билан) тамомлаган.

Факултетнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, факультет декани муовини, касаба уюшмаси раиси, факультет слубий кенгаши раиси бўлиб ишлайди.

Факултетнинг спорт ҳаётида фаол иштирок этиб, факультет шахматчиларининг сардори ва институт терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Эстония, Литва, Латвия, Венгрия ва Полшада бўлган.

Адилханов К.Х. — маҳоратли устоз, фаол жамоатчи ва ташкилотчи, меҳрибон дўст.

Расмлар галереяси