Адирович Эммануил Ильич

Таваллуд топган сана: 24 avgust 1915 йил

Вафот этган сана: 10 sentyabr 1973 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Физиклар

4369

Таржимаи ҳол

Эммануил Ильич Адирович — қаттиқ жисм физикаси бўйича физик-назариячиси, физика-математика фанлари доктори, ЎзССР ФА аъзоси. 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

1915 йил 24 августда Мелитополда туғилган. 1940 йили Москва давлат университетини тамомлаган. Сўнгра 22 йил давомида П. Н. Лебедев номидаги СССР ФАнинг Физика институтида ишлаган. 1949 йили физика-математика фанлари доктори даражасига эга бўлган. 1963 йили Ўзбекистон ССР ФАнинг Физика-техника институти профессори бўлган.

10 сентябрь 1973 йили Тошкент шаҳрида вафот этган. Боткин қабристонига дафн этилган.

Тадқиқотлари

Кристаллар люминесценцияси ва диэлектрик электроника муҳитли назарияси асосчиларидан бири ва “совуқ ўт олиш” ҳодисасини олдиндан айтган ва исботлаган, оптрон ва оптрон занжири назариясини қурган, ярим ўтказгич қатламларда ўта юқори фотокучланиш ва ўта юқори фотомагнит кучланиш ҳодисасини очган, металлардан термоэлектрон ва автоэлектрон эмиссиясида диэлектрикада эмиссион токлар бўйича масаланинг аниқ ечимини топган.

Расмлар галереяси