Адамов Леон Тигранович

Таваллуд топган сана: 26 oktabr 1929 йил

Вафот этган сана: 7 yanvar 2014 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Меъморлар

4784

Таржимаи ҳол

Адамов Леон Тигранович — меъмор, Ўзбекистон фаҳрий меъмори, СССР давлат мукофоти лауреати, СССР вазирлари кенгаши мукофоти лауреати, Хамза номидаги ЎзССР давлат мукофотлари лауреати; Тошкент бош меъмори ўринбосари (1970-1986).

1929 йилнинг 26 октябрь ойида Қўқон шаҳрида туғилган.

Ўрта Осиё политехника институтининг қурилиш факультети архитектура бўлимини битирган.

1966 йил шаҳардаги фожиали ер қимирлашидан сўнг Тошкент шаҳрининг жойлашуви бутунлай вайронага айланди. Тошкент шаҳрининг батафсил жойлашув лойиҳаси қайта ишланиб, 1968 йили Ўзбекистон ССР Вазирлар кенгаши томонидан тасдиқланди ва шаҳарнинг янги маркази шаклланишига асос бўлди. Лойиҳа Японияда бўлиб ўтган ЭКСПО-70да  СССР павильони экспозициясининг бир бўлаги бўлган.

1970 йил В.И.Ленин таваллудининг юз йиллигига бағишлаб, В.И.Ленин проспекти ва В.И.Ленин музейининг Тошкентдаги филиалини ўз ичига олган бир қатор ишларни амалга оширганлиги учун муаллиф-меъморлар гуруҳи таркибида Е. Розанова, В. Шестопалова, Л. Адамов ва бошқалар Хамза номидаги УзССР давлат мукофоти билан тақдирланган.

1972 йили Л.Адамов ва унинг ҳаммуаллифи Тошкентнинг асосий қурилиш режасини ишлаб чиққанликлари учун СССР вазирлар кенгаши мукофотига сазовор бўлишган.

1975 йили Л.Адамов Тошкент шаҳри маркази меъморчилиги учун Москва ва Тошкентнинг бошқа меъморлари қаторида СССР давлат мукофотига сазовор бўлди.

1970 йилдан 1986 йилга қадар Л.Адамов Тошкентнинг бош меъмори ўринбосари. Унинг иштирокида 1976 йили Тошкент автомобил йўллари институти мажмуаси ташкил этилди.

1998 йилдан Сиэтлда (АҚШ) яшаган, Сиэтл ва Тошкентда Тинчлик боғларини ишлаб чиққанлиги ва яратганлиги учун Американинг ландшафт меъморлари жамияти шарафли аъзоси ҳисобланган.

2014 йил 7 январь куни Сиэтлда (АҚШ) вафот этган.

Расмлар галереяси