Абзалов ​Рем Абзалович

Таваллуд топган сана: 28 iyun 1914 йил

Вафот этган сана: 7 Феврал 1983 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

4391

Таржимаи ҳол

​Рем Абзалович Абзалов — майор, Совет Иттифоқи қаҳрамони (1945).

Таржимаи хол

1914 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида ишчи оиласида (бошқа маълумотларга кўра Татарстон Республикаси Балтаево Апастовский тумани Ўрта қишлоғида деҳқонлар оиласида) таваллуд топган. Миллати татар. Бошланғич маълумотни мадрасада олган, бир вақтнинг ўзида хўжаликда ишлаган. Сўнгра Татарстоннинг пойтахти Қозон шаҳрига кўчиб ўтган. Ишчилар факультетида ўқиган. Заводда ишчи бўлиб ишлаган. 1936 йил касаба уюшмаси ҳаракатининг вилоят мактаби курсларини тамомлаган.

1930 йиллар Қизил Армия сафига қабул қилинган. 1939-1940 йиллар Совет-фин уруши қатнашчиси. Демобилизациядан сўнг Қозон авиация заводида (ҳозирги Горбунов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси) завод қўмита раиси бўлиб ишлаган. 1941 йил ҲКП/СИКП (ҳарбий коммунистик партия/совет иттифоқи коммунистик партияси) аъзоси бўлган.

Армияга иккинчи маротаба 1942 йил қабул қилинган. Сиёсий бирлашма курсларини тамомлаган. 1942 йилдан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Украина, Руминия, Болгария, Югославия ва Венгрия чегараларида урушда қатнашган. Дунай дарёсини босиб олишда эътиборга тушган.

1944 йил 1 декабрь 116-гвардия милтиқ қўшинига қўмондонлик қиларкан, катта лейтенант Рем Абзалов венгриянинг Пакш шаҳри ғарбидаги Дунапатай қишлоғи яқинида Дунайга жанг бошлайди. Рота плацдармани қўлга киритишда 100 нафар солдатни тор-мор этиб, 145 нафар ғаним солдат ва офицерни қўлга олишган.

ССР Олий кенгаши Раёсатининг қарори билан 1945 йил 24 мартдан немис-фашист босқинчилари билан бўлиб ўтган фронт қўмондонлигида ҳарбий топшириқларни намунавий бажарганлиги ва шу билан бирга кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учуг гвардия катта лейтенанти Абзалов Рем Абзаловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Ленин унвони ҳамда “Олтин юлдуз” медали топиширлган.

Қаҳрамон урушни милтиқ батальони қўмондони бўлиб якунлаган.

Урушдан сўнг Р.А.Абзалов хизматни СССР Қуролли кучларида давом эттирган. 1946 йил у “Ўқ узиш” курсларини тамомлаган. Туркманистон ҳарбий округи қўшини қўмондони бўлган.  1950-1960 йиллар Тошкент шаҳри ҳарбий комиссари бўлган. Майор унвони билан нафақага кетган.

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда яшаган. 1983 йил 7 февралда вафот этган. Тошкентдаги Ҳарбий Қаҳрамонлар қабристон ҳиёбонига дафн қилинган.

Расмлар галереяси