Абу Бакр ал-Калабадий

Таваллуд топган сана: 930 йил

Вафот этган сана: 990 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Файласуфлар, Диншунос ва маърифатпарварлар

5225

Таржимаи ҳол

Абу Бакр Муҳаммад ибн Сиҳоқ ал Бухорий ал Калабадий ёки ал Калабазий — ханифа фоқиҳи, араб тилидаги эрта даврларда ёзилган машҳур тасаввуфга оид тартибланган асарлардан бирининг муаллифи.

Муҳаммад ал Кабадий 930 йил туғилган ва Калобод (Бухорода жойлашган) даҳасида яшаб ўтган. У Муҳаммад ибн Фадл (ҳуқуқ), Қосим Форис (сўфийчилик) ва бошқа машҳур уламолар қўлида таҳсил олган. Ал Кабадий 990 йил (бошқа манбаларга кўра 995 йил) эҳтимол Бухорода вафот этган.

Умри давомида ал Кабадий беш ёки олти асар ёзган. Улардан бизнинг давримизгача иккитаси етиб келган: «Ма’ани аль-ахбар» ва «ат-Та’арруф ли-мазхаб ахль ат-тасаввуф». Биринчи асари пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадисларига этик характердаги қисқа ва маъносиз изоҳлар кўринишида бўлган. «Ат-Та’арруф» ислом дини янги юзага келган уч аср мобайнидаги мусулмон тасаввуфчилигини ўрганишдаги илк асосий асарлардан бири бўлган. Мазкур асарни кейинги сўфий авлоди юқори баҳолаган, жумладан, шайҳ Яхъё ас-Сухравардий ал Мақтул (1191 йил вафот этган) эътибор қаратиб, “Агар ат Таъарруф бўлмаганида эди, биз сўфийчиликни билмаган бўлар эдик” деган. Китоб бизнинг давримизгача етиб келган илк асар бўлиб, унда сўфийларнинг нуқтаи назарлари ва тажрибалари, ислом талаблари, таcаввуф илмининг аввалроқ дуч келмаган ғоялари билан келишиш ҳаракатлари келтирилган. Китобда, шунингдек, сўфийчилик батамом диндорлик доираси ичида эканлиги ва “диндорлик” борасида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқлигига ойдинлик киритилган.

Асар ўн беш бобдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирини уч қисмга ажратиш мумкин:

1. Тарихий (1-4, 64-75 боблар): сўфийчилик ва тасаввуф тушунчаларига таъриф, муҳим  жиҳатлар, уларнинг ғайритабиий жасоратлари ҳақидаги ҳикоя ва афсоналар;

2. Апологетик (5-30 боблар): сўфийчилик нуқтаи назари тизими, унинг “диндорлик” даражасининг исботи;

3. Амалий (31-63 боблар): сўфийчилик тажрибаси, тасаввуфчилик йўлининг асосий босқичлари, сўфийчилик атамалари.

Ал Кабадий асарлари кўплаб изоҳларни юзага келтирган бўлиб, уларнинг энг машҳурлари Исмоил ал Мустамли (1042 йил вафот этган)нинг форс тилидаги «Hyp аль-муридин» номли ижодий ишида келтирилган. Унинг изоҳи сўфийчилик тарихи манбаси сифатида кўрилганда, асл асардан кам эмас. 1081 йил 7 апрель куни у қолдирган рўйхатларнинг бири қайта ёзилган бўлиб, бизнинг давримизгача етиб келган форс тилидаги энг қадимий иккинчи асар ҳисобланади.

Расмлар галереяси