Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн (Фаҳриддин Розий)

Таваллуд топган сана: 1148 йил

Вафот этган сана: 1210 йил

Туғилган жой:Иран

Йўналишлар: Файласуфлар, Диншунос ва маърифатпарварлар

1401

Таржимаи ҳол

Файласуф, мантиқшунос, ислом динини мукаммал ўрганган олим, тилшунос ва табиб.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн ал-Ҳусайн таҳаллуси билан машҳур бўлган Фаҳриддин Розий 1148 йилда Рей шаҳрида туғилган. Ўзининг моддий аҳволи бир мунча танг бўлмаганлиги сабабли бутун умри илм излаш билан Марказий Осиё, Эрон ва турли шаҳарларда ўтиб, у ерда у олимлар, шоирлар, файласуфлар, давлат арбоблари билан танишган. Ҳаётининг энг муҳим паллалари Марказий Осиёнинг йирик марказлари ҳисобланмиш Бухоро, Самарқанд, Хоразмда ўтган. Бухорода у фалсафий фанларни чуқур ўрганади ва илмий муҳокамаларда иштирок этади, Хоразмшоҳ саройида уч йил хизмат қилади. У ўз даврининг ҳар соҳада етук олими бўлган. Умрининг сўнгги йиллари Ҳиротда ўтган ва 1210 йили шу шаҳарда вафот этган.

Асосий илмий ишлари

Фахриддин Розий 146 та илмий иш муаллифи бўлиб, улар Ислом фалсафасининг турли муаммоларига бағишланган. Жумладан:

  • “Илм мажолиси” (Жами ал-улум”)
  • “Ар-Рисола ал-камолия фи ал-ҳақойиқ ал-илоҳия” (“Илоҳиёт ва метафизика илмий асари”).
  • “Шарҳ ал-ишорат ва ат-танбеҳот” (“Ибн Синонинг китобига шарҳ “Кўрсатма ва панд-насиҳат”) – Мазкур икки илмий ишда олимнинг ҳаётга бўлган нуқтаи-назари ва фалсафий қарашлари баён қилинган.
  • “Таҳсил ал-хақ” (“Ҳақиқатни англаш ҳақида илмий асар”)
  • “Ниҳоят ал-уқул” (“Тафаккур чегаралари”)
  • “Рисала фи ан-нафс” (“Руҳ ҳақида рисола”) – ушбу учта илмий асарда олим англаш ҳамда мантиқ назариясини очиб берган.
  • “Илм ал-ахлоқ” (“Аҳлоқ ҳақида фан”) – асар учта фалсафа амалиёти фанининг бирига бағишланган бўлиб, унда шарқ фалсафаси ҳамда олим яшаган давр доираси асосида мазкур масалага бўлган қараш кўтарилган.

Жаҳон фалсафа фанига қўшган ҳиссаси

Фаҳриддин Розий фанлар ривожи муаммоларига бўлган муносабатни такомиллаштирган. Бунда у қадимий юнон мутафаккирлари таълимотига асосланган ва ал-Қиндий, Зокирий, Розий, Ибн Сино каби олимларнинг нуқтаи-назарини кучайтирган. У ўз олдига нафақат бир қанча муҳим ва долзарб саволларга жавоб топишни, балки уларни ҳақиқат билан боғлашни ҳам мақсад қилган. Розий илк бор ўз таснифига 61 та фанни киритиб, ҳар бирининг моҳиятини ёритган. Фаҳридин Розий аввалам бор, ҳар томонлама исломни ўрганувчи илмларни кўриб чиққан. Сўнгра, табиий фанларни ҳамда сиёсат ва бинокорликни ўз ичига олувчи назарий ва амалий фалсафани ўрганиб чиққан. Барча фанларни муаллиф уч жиҳатдан кўриб чиққан: ташқи, мураккаблиги, тадқиқот каби жиҳатлар. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнида уч қисмга ажралади. Шу билан бирга ар-Розий илмни батафсил ўрганиб, динда унинг ўрнини аниқлашга ҳаракат қилган. Ўзининг таснифи сўнггида у шоҳмот илмини алоҳида равишда ажратган. Айтиш жоизки, илм билан шуғулланувчи бошқа таснифчиларда бундай жиҳат учрамайди

Дунё тан олиши

Ар-Розийнинг фалсафий қарашлари ундан кейинги олимларга катта таъсир кўрсатиб, араб, рус, ўзбек, форс ва тожик каби янги давр олимлари томонидан ҳам ўрганиб келинмоқда.

Расмлар галереяси