Абу Абдуллоҳ Муҳаммад абн Мусо ал-Хоразмий

Таваллуд топган сана: 783 йил

Вафот этган сана: 850 йил

Туғилган жой:Хива

Йўналишлар: Астрономлар, Математиклар

16113

Таржимаи ҳол

Ўзининг даҳо кашфиётлари билан дунё илм-фанига бебаҳо ҳисса қўшган олим – Муҳаммад ал-Хоразмийдир. Ёшлиги билан боғлиқ маълумотлар сақланиб қолмаган. Бироқ, 800 йилларнинг бошларида Хуросоннинг Боғдоддаги ҳокими – Маъмун ибн Хорун ар-Рашиднинг саройига таклиф қилинганлигини инобатга олган ҳолда, у она юрти Хоразмда таълим олиб, йигирма ёшларидаёқ машҳур олим бўлиб улгурган. 813 йилда Маъмун халифлик тожини эгаллайди ва Марвда атрофига йиғилган олимлар билан бирга Боғдодга кўчиб ўтади. Фаннинг йирик ишқивози Маъмун илм-фан тарихида “Боғдод академияси” деб номланмиш “Байт ал-ҳикма”га (“Донолик уйи”) асос солади. Муҳаммад ал-Хоразмий умрининг охиригача ушбу илмий марказ бошқарувчиси бўлган. Бу ерда Марказий Осиё мамлакатларидан келган араб Шарқининг кўплаб олимлари ҳам фаолият кўрсатган. Улар учун қадимий қўлёзмаларга бой кутубхона ҳамда махсус қурилган обсерватория хизмат кўрсатган.

Асосий илмий ишлари

Муҳаммад ал-Хоразмий 20 дан зиёд илмий асарлар муаллифи бўлган, улардан 7 таси бизнинг давримизгача сақланиб қолган. Жумладан:

“Фи хисаб ал-Хинд” (араб тилидаги “Ҳиндча ҳисоб ҳақида китоб”) – ўнлик позицион ҳисоблаш тизимини ифодаловчи ва ноль белгиси бор, тўққизта рақамни баён этувчи асар.

“Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала”. (Aраб тилида ёзилган “Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”) – муаллиф томонидан алгебра фан сифатида кўрилиб, “Алгебра” деб ном олган китоб.

Зижи ал-Хоразмий (араб тилида ёзилган (“Зиж”) “Астрономик жадвал”) – синусларнинг тригонометрик функциялари келтирилган кичик назарий бўлим ва жадваллардан ташкил топган асар.

“Китоб сурат ал-арз” (араб тилида ёзилган “Ер сурати китоби”) – Ўрта асрларда илк бор одамзод яшаётган ер сайёрасининг шарқий ярми, ундаги мамлакатлар, Тинч океани (Бахр ал-музаллам) ҳамда сайёрамиз харитаси келтирилган географик рисола.

Жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси

Муҳаммад ал-Хоразмий математика, астрономия ва география фанларига, улар орқали цивилизация ривожига умумий қўшган муҳим ҳиссаси:

1. Ўнлик позицион ҳисобни ифодаловчи, ноль белгиси бор тўққизта рақамни баён этувчи саноқ тизимига асос солган.

2. Фан сифатида Алгебрани яратди ва унга шу номни берди.

3. Оврупа адабиётида “Алгоритм” дея ном олган аниқ ва тушунарли қоидалар орқали илмий ва таълимий асарларнинг янги усулини ишлаб чиқди ва уларни йўлга қўйди. Лотин тилида “алгоритм” талаффузи унинг исми – ал-Хоразмийга тенглашади. Мазкур – алгоритм тушунчаси бутун замонавий рақамли ахборот ва компьютер технологиялари тушунчаси асосини ташкил қилади. Айнан ушбу усул орқали Муҳаммал ал-Хоразмий асарларининг баёни кенг оммага тарқалган. Юқорида келтирилган хизматлари билан бир қаторда, ҳозирги кунда маълум бўлишича, у қутб нуқталаридан фойдаланган.

4. Муҳаммад ал-Хоразмийнинг (“Зижи”) Астрономик китобида Қуёш, Ой, бешта сайёра, математик жўғрофия масалалари, тригонометрия, Қуёш ва Ойнинг тутилиши кабилар кўриб чиқилган. 1126 йил китоб лотин тилига, 1914 йили немис, 1962 йили инглиз тилига таржима қилинган.

5. Муҳаммад ал-Хоразмийнинг жўғрофия асарларида ернинг ўша вақтлардаги маълум жойлари баён қилинган. Асарда жойлар аниқ харита, у ердаги дарё, денгиз ва океанлари, сони 2402 га етувчи муҳим аҳоли сони билан келтирилган. Бу – Ўрта асрларда ёзилган араб тилидаги илк жўғрофий асар бўлган. Мазкур иқлим назарияси айтарли даражада жўғрофия ривожида муҳим ўрин тутган.

Дунё тан олиши

Муҳаммад ал-Хоразмийнинг математика ва умуман, цивилизация ривожидаги ҳиссаси эътирофга олинган, “алгоритм”га муҳрланган унинг исми ва асарларидан биридаги “алгоритм” атамаси Шарқ олимлари орасида у ягоналигининг исботидир. Олимнинг даҳолигини эътироф этарканмиз, ал-Хоразмийга илм тарихида берилган энг тўғри баҳо америкалик тарихчи Дж.Сартон томонидан бўлган: “...замонасининг энг буюк математиги, барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда, барча замоннинг энг буюк олимларидан бири”!

Видео галерея

Расмлар галереяси