Абдураманов Узеир Абдураманович

Таваллуд топган сана: 12 mart 1916 йил

Вафот этган сана: 19 yanvar 1991 йил

Туғилган жой:Қрим

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

4494

Таржимаи ҳол

Узеир Абдураманович Абдураманов (қрим-тат. Üzeir Abduraman oğlu Abduramanov; 12 [25] март 1916 йил — 19 январь 1991 йил) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет иттифоқи қахрамони.

Узеир Абдураманович Абдураманов 12 (25) март 1916 йили Таврический губерниясининг Симферополь уезди Кашиг-Дегирмен қишлоғида (ҳозир Новоандреевка қишлоғи, Симферополь тумани, Қрим Республикаси) туғилган, аммо бошқа манбаларда туғилиш жойини Джагъа-Мамиш қишлоғи (ҳозир Сухоречье) айтилади.

1933 йили фабрика-заводнинг билим юртининг мактабини тамомлагач, Узеир Абдураманов ошпаз, сўнг Симферополь юк-транспорт корхонасида раис ўринбосари бўлиб ишлади.

Узеир Абдураманов 1939 йил Ишчи-деҳқон қизил армияси (РККА) га чақирилган.

Иккинчи жаҳон уруши фронтларида Узеир Абдураманов с 1941 йилдан иштирок этди. Сталинград жангида иштирок этган.

Янги Терешковичи қишлоғи ҳудудида (Гомель тумани, Гомель вилояти, Белоруссия ССР) 1943 йил сентябрида старшина Узеир Абдураманов бошчилигидаги жанглар натижасида Сож дарёси орқали ўтиш имкони пайдо бўлди. Вазифа муваффақиятли бажарилгандан сўнг отрядда 17 кишидан фақатгина 3 киши тирик қолган эди. Аввалроқ старшина Абдураманов ўз жасоратини Десна дарёсидан ўтиш имкониятини ҳосил қилишда кўрсатган.

СССР Олий Совети Президиумининг 15 январь 1944 йилдаги фармонига асосан старшина Узеир Абдураманович Абдурамановга немис-фашист босқинчиларига қарши курашда фронт қомондонлигининг ҳарбий топшириқларини намунали бажарганлиги ва кўрсатган жасорати учун Совет иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1944 йил 18 майда Қрим татарларнинг сургуни амалга оширилди. Бу ҳолат Узеир Абдураманов оиласини ҳам тегиб ўтди. Урушдан сўнг, истеъфога чиқиб у ўз оиласи ортидан Ўзбекистон ССРга сургун қилинган.

СССР ички ишлари халқ қўмитаси махсус аҳоли бўлими ҳужжатларига асосан Абдурамановга ўз ватанига қайтиш имкони берилган, аммо ўзини бошқалардан фарқи йўқлигига қарор қилиб, Ўзбекистон ССРда қолган.

Урушдан сўнг Навоийда яшаган. 1991 йил 19 январь куни вафот этган.

Мукофотлари

  • Совет Иттифоқи Қахрамони “Олтин юлдуз” медали
  • Ленин ордени (1944)
  • Ватан уруши 1 даражали ордени (1985)
  • “Жасорати учун” медали
  • бошқа медаллар

2015 йил 13 апрель куни Қримнинг Джагъа Мамыш қишлоғида ҳайкали ўрнатилган.

Расмлар галереяси