Абдураҳмонов Ғулом

Таваллуд топган сана: 1 may 1910 йил

Вафот этган сана: 15 may 1987 йил

Туғилган жой:Туркистон

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Қўшиқчилар

1799

Таржимаи ҳол

Ғулом Абдураҳмонов — совет, ўзбек опера хонандаси (тенор), Ўзбек ССР Халқ артисти (1950). 1910 йилнинг 1 майида Туркистон шаҳрида таваллуд топган, 1987 йилнинг 15 майида вафот этган.

1929 йилдан Самарқанд мусиқа театрида куйлаган. 1939 йил Москва консерваторияси қошидаги Ўзбек опера студиясини якунлаган.

1939-1955 йиллар Ўзбек опера ва балет театри солисти. 1954-1980 йиллар Ўзбек филармониясида солист бўлиб ишлаган.

 

Оиласи

 

  • Хотини – Зуҳра Файзиева, опера хонандаси.
  • Қизи – Дилбар (1936 йил туғилган) – дирижёр, СССР Халқ артисти (1977).

 

Ижоди

 

Опера партиялари

  • Қодир (Р.Глиэр ва Содиқовларнинг “Гулсара” операси);
  • Тохир (Жалилов ва Бровцинанинг “Тохир ва Зухра” операси);
  • Фарход (Жалилов ва Бровцинанинг “Фарход ва Ширин” операси);
  • Мажнун (Р.Глиэр ва Содиқовларнинг “Лайли ва Мажнун” операси);
  • Жўра (М.Ашрафий ва С.Василенколарнинг “Бўрон” операси);
  • Бўтануз (М.Ашрафийнинг “Буюк канал” операси);
  • Равшан (У.Гаджибековнинг “Кёр-Оглы” операси);
  • Концерт дастурларида опера ариялари ва қўшиқларини куйлаган. Улар орасида машҳурлари “Ироқ”, «Айладинг», «Энди сендек», «Сарвигул», «Хуш келибсиз», «Кўнгул», «Ёр келур», «Замонамиз лочинлари», «Муборак», «Севмасдан бўлурми», «Сўлим диёр», «Чўпон қўшиғи».

 

Мукофот ва эътирофлари

 

  • Ўзбек ССР Халқ артисти (1950).
  • 3-даражали Сталин мукофоти (1951) — Глиэр ва Содиқовларнинг “Гулсара” операсида Қодирий партиясини куйлаганлиги учун.

Расмлар галереяси