Таржимаи ҳол
Абдуллатифхон (1495—1551) — Бухоро хонлигидаги Шайбонийлар сулоласининг олтинчи ўзбек хони. Давлатни 1540-1552 йиллар бошқарган.
Кучкинчихоннинг ўғли Абдуллатифхон 1537-1538 йиллар Убайдулла хоннинг Хоразмга қилган юришида қатнашган.
1540 йилнинг март ойида Абдуллахон I нинг ўлимидан сўнг Самарқанд тепасига у келади. у ўзини Бухоро хони деб эълон қилган Абдулазизхонни тан олмайди. Шундай қилиб, Шайбонийхолар давлатида қўшҳокимиятчилик юзага келади: Самарқандда Абдуллатифхон, Бухорода эса Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон.
Абдуллатифхоннинг икки ўғли бўлади: Абдалсултон ва Гадойхон.
Абдуллатифхон Моварауннаҳр ҳамда Шайбонийлар тарихининг билимдони ҳисобланган. У шоир ва олимларнинг ҳомийси бўлган. Абдуллатифхоннинг ўзи Хуш таҳаллуси остида шеърлар ёзган.
Абдуллатифхон ҳукмронлиги даврида расмий ҳужжатларда нафақат форс, балки ўзбек тили ҳам ишлатилган.
Абдуллатифхон 1552 йил Самарқандда вафот этган ва Самарқанддаги отасининг мақбараси ёнига дафн этилган. Ҳокимият тепасига унинг қариндоши, Тошкент ерларининг эгаси Навруз Аҳмадхон келиб, барча ўзбекларнинг хони деб ўзини эълон қилади.