Абдуллаев Ўринбой

Таваллуд топган сана: 5 aprel 1912 йил

Вафот этган сана: 15 avgust 1989 йил

Туғилган жой:Қорақалпоғистон

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

2248

Таржимаи ҳол

Абдуллаев Ўринбой – 2-Прибалтика фронти 3-ҳужумчи, армия 219-Идрицк ўқчи, дивизия 375 ўқчи полки, 1-ўқчилар рота ўқчиси, қизил армия аскари. Совет Иттифоқи қахрамони.

Ўринбой Абдуллаев 1912 йил 5 (18) апрель куни Багябский қишлоғида (ҳозирги Тўрткўл тумани) Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Этник ўзбек. Бошланғич таълимни олгач, Ўринбой Абдуллаев колхозга ишга кирди.

Ишчи-деҳқон қизил армияси (РККА) га 1943 йили январь ойида чақирилди ва май ойига келиб фронтда эди.

1944 йил 18 июль кечаси, катта сержант Хакимьян Рахимович Ахметгалин бошчилигадаги ўн кишилик гуруҳ таркибида, оддий аскар Ўринбой Абдуллаев фронт чизиғи ортига юборилди.

Латвиянинг Лудза шаҳри яқинида разведгруппа, қуршовда қолиб, сон жиҳатидан ортиқ душман аскарларига қарши курашга киришди, бунда гуруҳ стратегик муҳим 144 чи тепаликни ушлаб турган эди. Барча гуруҳ аскарларининг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисобларди.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармоишига кўра, Немис-фашист босқинчиларига қарши кураш фронтидаги қомондонликнинг ҳарбий топшириқларни намунали бажарганлиги ва бунда довюраклик ва қахрамонлик кўрсатганлиги учун қизил армия аскари Ўринбой Абдуллаевга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилди.

Аммо контузияланган Ўринбой Абдуллаевни 144 чи тепаликдаги жангдан сўнг гитлерчилар асрга олди. Натижада у Магдебург яқинидаги концлагерга тушди.

Урушдан сўнг Ўринбой Абдуллаев Уфага келди, аммо ўз ватани соғинчи уни Қорақалпоғистон АССР га етаклади. У ерда колхозда ишлади.

1962 йил май ойида Ўринбой Абдуллаев биринчи бор 144 чи тепаликни зиёрат қилди. Такроран 1963 йил 10 ноябрда борди.

Ўринбой Абдуллаев 1989 йил 15 августда вафот этди.

 

Расмлар галереяси