Таржимаи ҳол
Абдулаҳад Абдуллаевич Абдуллаев (1928), Марғилон, Фарғона вилояти. – Ўзбекистон ва собиқ ССР давлат ва театр арбоби, санъатшунос, таржимон. Ўзбекистон ССР давлат киноси раиси (1974)
1951 йилги собиқ В.И.Ленин номидаги Тошкент давлат университети Шарқшунослик факультети битирувчиси.
Ўқишни тугатгач у Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташкилотларида ишлаган, Ўзбекистон Маданият вазирлиги бошқармаси бошлиғи, сценарийлар яратиш бўлими бошлиғи, ходимлар бўлими бошлиғи, сўнг Хамза номидаги Академик драма театри директори, “Ўзбекфилм” киностудияси директори лавозимларида ишлаган.
У 1974 йили Ўзбекистон Давлат киноси раиси бўлиши билан биргаликда Осий мамлакатлари, Африка ва Лотин Америкаси каби давлатларнинг Тошкентдаги халқаро кинофестивали директори ҳам бўлган.
У шунингдек, бадиий адабиётларни ўзбек тилига моҳирона таржима қилган.
“Ўзбекистон кинодраматургияси тарихи очерги” (1963), “Ўзбек киносининг эллик йиллиги” (1976), “Кино ва йиллар”, “Экранлар аро мусобақа”. “Киофестивал материаллари” (1980) каби китоблар муаллифи.