Абдулла Кулол

Таваллуд топган сана: 1797 йил

Вафот этган сана: 1872 йил

Туғилган жой:Риштон

Йўналишлар: Миллий ҳунармандлар

5444

Таржимаи ҳол

Абдулла Кулол – таҳаллуси Кали Абдулло (Тепа кал) бўлган 1797 й., Риштон Қўқон хонлиги – 1872 й., Риштон, Қўқон хонлиги – Ганчкор, ака-ука Абду Жалол (Уста Жалил) ва Абду Жамил (Усто Қўри) ларнинг шогирди. Ўзбекистон Халқ рассоми, Халқ устаси, Давлат мукофотлари лаурияти Уста Иброҳим Комиловнинг бобоси.

Абдулла Кулол 1797 йили Риштонда, Норбута-бий хонлиги даврида ганчкорлар оиласида туғилган. Ака-ука Абду Жалол (Уста Жалил) ва Абду Жамил (Усто Қўри) ларнинг шогирди. Фарғона водийсидаги усталарнинг устози бўлган.

Худоёрхон ўз даврида Риштонда Боғи-Хон номли қароргоҳ қурдиради. Бу ерда ганчкорлар учун базм уюштиради. Бу базмга Абдулла Кулол келмайди, Худоёрхон ғазаб отига миниб, Абдулла Кулолни уйига боради. Шунда Абдулла Кулол хоннинг келишини эшитиб, печканинг ичига беркиниб олади. Хон аскарларига Абдулла Кулолни топишни буюради. Абдулла Кулол эса печка ичидан ўзи ясаган чиройли кўза билан хоннинг олдига чиқиб келади ва унга “Мен Сиз уюштирган базмга қўруқ қўл билан бора олмасдим, шунинг учун кўзани ясашга вақтим кетди, кўзани Сизга совға қиламан” дейди. Шунда хонга унинг совғаси маъқул келиб, уни ўзи билан базмга олиб кетади ва унга тилла тангалар беради.

XIX асрнинг архитектура ёдгорликларидан бири Ўрда саройи бўлиб, унда ўша давр Қўқон ҳукмдори Худоёрхон истиқомат қилган. Ушбу сарой қурилишида 16 мингдан зиёд усталар ишлашган ва у 1863 йилдан 1870 йиллар мобайнида қурилган. Саройни фасад қисмини безашда Абдужамол, Абдужалол ва Абдулла Кулол бажаришади. Улар саройни безаш ишларини 1873 йили ниҳоясига етказишади.

Саройни безаш мобайнида қадимий Риштон услубида юқори технологияларни қўллаган ҳолда бажаришган. Унда керамик техникасидан самарали фойдаланилган бўлиб, кичик- кичик рангли ғиштчалар турли шаклларда – квадрат, ромб, юлдузсимон кўринишида ишлаб чиқилган. Яна шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир ёзувларни ишлаб чиқишда куфий шрифтидан фойдаланганлиги чирой устига яна чирой қўшиб туради.

Худоёрхон уччала усталарни Абдужамол, Абдужалол ва Абдулла Кулоллар ишини юқори баҳолаб, уларни муносиб тақдирлаган. Хон топшириғига кўра сарой фасад қисмига куфий ёзувида шундай деб ёзилган: “Ҳар бир рассомда Бехзод санъатидек санъат бўлиши, улар ҳатто оддий тошга чирой бахш этмоғи керак”. Бу мисралар барча Қўқон хонлигидаги усталар учун ёзилган эди. Шунинг натижасида Худоёрхон, Ўрда саройи ва усталар Ўрта Осиё тарихига кирган.

Уста Убдулла Кулолнинг асарлари Ўзбекистон давлат музейида ва Москва, Санкт-Петурбургдаги музейларда сақланади.

Абдулла Кулол шажараси:

  • Ўғли – Уста Комил – Риштон ганчкорлари оқсоқоли
  • Невараси – Уста Иброҳим Комилов – Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон халқ устаси, Давлат мукофотлари лаурияти
  • Эвараси – Ҳалима Эргашева, сопол идишлар устаси, ганчкорликнинг техникаси ва жараёни билимдони
  • Эвараси – Комилов Исмоилжон, сопол идишлар устаси, ганчкорликнинг техникаси ва жараёни билимдони
  • Эвараси – Комилов Исроил, сопол идишлар устаси, ганчкорликнинг техникаси ва жараёни билимдони
  • Эвараси – Комилов Музаффар, сопол идишлар устаси, ганчкорликнинг техникаси ва жараёни билимдони
  • Эвараси – Комилов Шарофиддин, сопол идишлар устаси, ганчкорликнинг техникаси ва жараёни билимдони

Расмлар галереяси