Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳрович

Таваллуд топган сана: 1974 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Математиклар, Давлат арбоблари

10988

Таржимаи ҳол

 

Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов2014 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири. 2014 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси.

Таржимаи хол

 

Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов 1974 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган. Магистратурани эса Япониянинг Хитоцубаси университетида тамомлаган.

Карьера

  • 1993 -1996 йиллар — “Ипак йўли” Акционерлик инновацион савдо банки мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи.
  • 1996-2004 йиллар — Ўзбекистон Републикаси Марказий банки бош иқтисодчиси, “Берлинер Банк АГ” нинг Тошкентдаги колатхонаси маслаҳатчиси, АКБ “Узпромстройбанк” лойиҳа маблағлаш бўлими бошлиғи, Савдо ва лойиҳани молиялаш бошқармаси бошлиғи.
  • 2004-2008 йиллар — Ўзбекистон Республикаси жамлама ахборот-таҳлилий департаменти иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича бошлиқ ўринбосари.
  • 2008-2010 йиллар — Ўзбекистон Республикаси давлат қўмитаси Давлат мулкини бошқариш раиси биринчи ўринбосари.
  • 2010-2012 йиллар — Ўзбекистон Республикаси давлат қўмитаси Давлат мулкини бошқариш раиси.
  • 2012-2014 йиллар — Ўзбекистон Республикаси давлат қўмитаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш бўйича раис.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан 2014 йил 4 мартдан эътиборан Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланди.

Расмлар галереяси