Абдуллоҳ ал-Ҳаким ат-Термизий

Таваллуд топган сана: 824 йил

Вафот этган сана: 892 йил

Туғилган жой:Термиз

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар

22195

Таржимаи ҳол

Муҳаммад ибн Али Абу Абдаллоҳ ал-Ҳаким ат-Термизий (824-892) – сўфийлик даврининг мутафаккири ҳисобланган, ҳадисшунослик ва ҳуқуқшуносликни яхши ўзлаштирган олим. Замондошлари дунёқарашининг кенглиги ва чуқур тафаккур соҳиби бўлгани учун Ал-Ҳаким ал-Термизийни – “Термиздан чиққан донишманд” деб аташарди.

Бўлажак аллома Термиз шаҳрида таваллуд топиб, 8 ёшидан диний илмни чуқур эгаллайди. У 28 ёшида мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Маккани зиёрат қилиб қайтаётганида диний илмни мукаммаллаштириш мақсадида сўфийлик илми мураббийлари билан танишиб қолади. Ватанига қайтган Термизий сўфийлик илмини давом эттиради. Унинг устозлари орасида таниқли Хуросон шайхлари: Абу Туроб ан-Нақшабий, Яҳё ал-Жалла, Аҳмад ибн Хадравойҳо ва бошқалар бор эди.

Ат-Термизий таркидунё йўлини тутгани учун маҳаллий аҳоли уни ҳурматини жойига қўйишарди, тез орада у ўз шогирдларини йиғиб олди. Бироқ унинг хатти-ҳаракати маҳаллий ҳокимият ва фикиҳ уламоларига сира ёқмасди ва таъқиб қилишни бошлашди. Шунда Ат-Термизий ўз юртини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. У Балхда, кейинчалик Нишопур шаҳрида қўним топади.

Сўфийликнинг ривожланишига асосий қўшган ҳиссаси - Ҳатм ал-авлиё (Иллоҳиёт муҳри) эди. У иллоҳиёт таълимотини ишлаб чиқди. Бу таълимотга кўра, иллоҳий куч дунёни бошқаради: Ат-Термизий бу таълимотини Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларига бағишлайди.

Бу китоб илк марта мусулмон дунёсида Аллоҳ яратган мўъжизаси ва зикр сўзининг маъноси ҳақида ёзилган. Ат-Термизий таъкидлашича, бу илоҳийлик (валий) вақт билан чегараланган, у пайғамбарлар мўъжизаси (нубувват) муҳр билан белгиланган ва у қиёматда намоён бўлиши керак.

Аллома ҳақида кўпроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз бу ерни босинг.

Расмлар галереяси

Аудио