Аббосов Шуҳрат Салихович

Таваллуд топган сана: 16 yanvar 1931 йил

Вафот этган сана: 25 aprel 2018 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Режиссёрлар

9910

Таржимаи ҳол

Шуҳрат Салиҳович Аббасов – совет кинорежиссери ва сценарий муаллифи, СССР халқ артисти (1981), Ўзбекистон ССР халқ артисти, Ўзбекистон кинематографчилари уюшмаси котиби, Хамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1974), Ленин Комсомол мукофоти (1972). 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов 1931 йилда Қўқонда туғилган. Тошкент Тиббиёт коллежини 1949 йилда битирган. Бироқ, санъат ҳаммасидан устун келди ва Ш. Аббосов 1954 йилда Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факультетини, 1958 йилда «Мосфильм» киностудияси қошидаги Олий режиссёрлик курсини тугатган.

Тошкент вилоят Янгийўл мусиқали драма театрида бош режиссёр сифатида ишлаган. Ш.Аббосов Б.Раҳмоновнинг «Юрак сирлари», К.Яшеннинг «Нурхон», Ҳамза Ҳаким-заде Ниёзийнинг «Майсаранинг иши», А.Қаҳҳорнинг «Оғриқ тишлар» ва бошқа спектаклларини саҳналаштирди.

Шуҳрат Аббосов Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида актёрлик маҳорати курсини олиб борган. 1959 йилдан бошлаб «Ўзбекфильм» киностудиясида постановкачи режиссёр, 1982 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясининг директори.

Диплом иши – Америка ёзувчиси У. Сарояннинг “Филиппин ва маст” (“Мосфильм”) ҳикоясига асосан қисқа метражли бир қисмли кино, бу ёзувни Шухрат Аббасов ёзган.

“Ўзбекфильм” киностудиясида қуйидаги фильмларни яратди:

«Маҳаллада дув-дув гап» - 1960 йил, икккинчи режиссери Юрий Степчук, бастакори Манас Левиев, рассоми Вениамин Мякотных, бўяниш санъаткори Хусан Абдуллаев, ролларда: Меҳринисо - Лютфиханум Саримсоқова, Ойпошша - Марьям Якубова, табиб - Сагди Табибуллаев ва бошқалар.;

 «Сен етим эмассан» - 1962-1963 йиллар, сценарий мауллифи Рахмат Файзи, расм бошқарувчиси Исмаил Газиев, бастакори Икрам Акбаров, оператор-режиссери Хатам Файзиев, кинооператори Михаил Пономарев, рассомлари Эмонуэль Калантаров, Наримон Раҳимбоев, ролларда: Фотима - Лютфиханум Саримсоқова, ва бошқалар.;

«Қалбингда қуёш» - 1965-1966 йиллар, расм бошқарувчиси Исмаил Газиев, режиссер-оператори Трайко Эфтимовски, овоз оператори Наримон Шодиев, ролларда: Муҳтор Ага-Мирзаев, Ҳадича-Светлана Норбаева, Гулчехра-Гулчехра Жамилова ва бошқалар.;

«Тошкент-нон шаҳри» - 1967-1968 йиллар, режиссер ердамчиси Эсон Каримов, рассоми Наримон Раҳимбоев, муҳаррири Клара Гелдиева, бўяниш санъаткори Хусан Абдуллаев, ролларда: мухтор-Ғани Агзамов ва бошқалар.;

 

«Муҳаббат можароси» - 1971 йил;

«Абу Райҳон Беруний» икки қисмли тарихий-биографик фильм, 1974 йил, бастакори Румиль Вильданов, рассоми Эмонуэль Калантаров, иккинчи режиссери Эдуард Хачатуров, муҳаррири Клара Гелдиева, оператор-режиссери Хатам Файзиев, оператор ердамчиси Вадим Бахтеев, кинооператори Михаил Пономарев, овоз оператори Жалол Ахмедов, рассом-бўяниш санъаткорлари: Хусан Абдуллаев, Георгий Заиров, ролларда: Беруний-Пулат Саидқосимов, Сухроб-Бахтиер Ихтияров, Хужанди-Наби Рахимов, ибн Ироқ-Раззоқ Ҳамроев, Вахоб Абдуллаев ва бошқалар.)

«Абу Райҳон Беруний» фильми Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг IV Халқаро Тошкент кинофестивалида муваффақиятли равишда намойиш этилди ва 1976 йилда Теҳрон кинофестивалида «Олтин дельфин» соврини билан тақдирланган бўлса, VIII Бутуниттифоқ кинофестивалида (1975) бош мукофотга сазовор бўлди.

Шунингдек, «Сен етим эмассан» фильми 1963 йилда Франкфурт-Майнеда бўлган Халқаро кинофестивалда, «Тошкент - нон шаҳри» фильми эса 1968 йилда Олма-ота кинофестивалида яхши режиссёрлик иши ва тасвирий санъат кўринишлари учун фестиваль совринига сазовор бўлди.

«Муҳаббат можароси» фильми 1972 йил Тбилиси Бутуниттифоқ фестивалида яхши режиссёрлик иши номинациясига сазовор бўлди.

«Абу Райҳон Беруний», «Муҳаббат можароси», «Қалбингда қуёш», «Отамдан қолган далалар» фильмларининг сценарийларини ёзишда ҳаммуаллиф бўлди. Санъаткор суратга олган фильмларнинг кўпчилиги ўзбек кино санъатининг олтин хазинасидан муносиб ўрин олди, миллий кино санъатимизни жаҳонга танитди. Бу фильмлар халқаро кинофестивалларда юксак баҳоланиб, катта мукофотларга сазовор бўлди.

СССР Давлат телевидение буюртмаси бўйича 1979 йилда Б. Привалов, К. Яшен ва
Ш. Аббасовларнинг сценариясида “Ўзбекфильм” киностудиясида Хамза Ҳаким-заде Ниезийнинг ҳаети ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи кўп қисмли «Оловли йиллар» филми намойиш этилди.

Хамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1974), Ленин Комсомол мукофоти (1972).

Сермазмун ва серқирра ижоди «Ўзбекистон халқ артисти» ва «CCCP Халқ артисти» унвонлари ва Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистон кинематографчилар Бирлашмаси ҳукумати котиби.

Режиссёрлик ишлари

1958 - Василий Лоханкин

1960 -Маҳаллада дув-дув гап

1962 -Сен етим эмассан

1968 - Тошкент – нон шаҳри

1974 - Абу Райҳон Беруний

1977-1985 – Оловли йўллар (17-қисм)

1990 – Жангдаги кичкина одам

Мукофотлари

Кишинёвдаги VIII Бутунжаҳон кинофестивалининг бош мукофоти (1975)

Теҳрон Халқаро кинофестивалида «Олтин дельфин» мукофоти (1977)

Франкфурт Майнедаги Халқаро кинофестиваль мукофоти (1963)

Энг яхши режиссёр ва энг яхши тасвир маҳорати учун Олма-ота фестивали мукофоти (1968)

Тбилисидаги энг яхши режиссёри учун Бутуниттифоқ фестивали мукофоти (1972)

Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти (1974)

Ўзбекистон Ленин комсомол мукофоти (1972)

Қизил Байроқ Меҳнати ордени

“Эл-юрт ҳурмати” ордени

Ўзбекистон Халқ артисти унвони

СССР Халқ артисти (1981)

Таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов 87 ёшида 25.04.2018 оламдан ўтди.

Видео галерея

Расмлар галереяси