Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшида вафот этди

Ҳусан Шарипов 1937-йил, 27-июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топганди. 1963-йили Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини тамомлади.

1959—1991-йилларда Муқимий номли театрда фаолият олиб борди. 1995—1997-йилларда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасини бошқарди.

Ҳусан Шарипов театр, кино ва телевидениеда юзлаб роллар ижро этганди. “Водиллик келин”, “Суюнчи”, “Бомба”, “Тангалик болалар”, “Келинлар қўзғолони”, “Чинор остидаги дуэл” филмлари, “Жиблажибон” сериали, “Телевизион миниатюралар театри”даги қаҳрамонлари билан танилганди.

Санъаткор 1991-йилда “Ўзбекистон халқ арт