Зинин ​Сергей Иванович

Таваллуд топган сана: 5 dekabr 1935 йил

Вафот этган сана: 3 aprel 2013 йил

Туғилган жой:Тошкент вилояти

Йўналишлар: Филологлар

4393

Таржимаи ҳол

Сергей Иванович Зинин (5 декабрь 1935 — 3 апрель 2013) — совет ва Россия филологи, ТошДУнинг филология факультети кафедра мудири, Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг рус тили бўлими мудири, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати. 1994 – 2002 йиллар Ўзбекистоннинг (Тошкент) рус маданияти маркази директори. 1921 йил май ойида Сергей Есениннинг Ўрта Осиё ва Тошкентда бўлган даврини тўлиқ ўрганган муаллиф.

Сергей Иванович Зинин 1935 йил 5 декабрда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Ота-онасини вафотидан сўнг, онаси томонидан буваси Берков Алексей Ефремович томонидан тарбияланган.

1957 йил Зинин ҳарбий хизматдан сўнг Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетига ўқишга киради. Университетни аъло баҳоларга битиргач, Тошкент давлат университетининг филология факультети рус тилшунослиги кафедрасига дарс беришга таклиф этилади. 1970 йил номзодлик диссертациясини ёқлагач, доцент унвонини олaди. Кейинчалик факультетлараро рус тили кафедраси ва рус тили диалектологияси ва тарихи кафедрасига бошчилик қилди.

Сергей Иванович Зинин республика мактаблари ва ОТМлари учун бир қатор рус тили бўйича ўқув қўлланмалар муаллифи, у томонидан умумий ва рус тилшунослиги, ономастика ва кутубхоначиликка оид 100 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этилган.

У 1986 йилдан 1990 йилгача Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг рус тили бўлими мудири бўлган. 1990 йил Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати этиб сайланди. У 1995 ва 2000 йиллар Ўзбекистон ҳукуматининг Олий қонунчилик органи — Республика Олий Мажлисига сайланди.

1994 йилдан 2002 йилгача С.И.Зинин Ўзбекстоннинг Рус маданияти марказини бошқарди, унинг фаолияти Ўзбекистонда рус тили, унинг маданияти, анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган эди. У аҳолиси рус тилида сўзловчи Ўзбекистоннинг минтақавий шаҳарларининг зич ҳудудларида рус маданияти марказларини ташкил этилишида шахсан ўзи иштирок этган.

2002 йилдан Сергей Иванович Зинин нафақада.

2013 йил 3 апрель куни Москва вилоятининг Егорьевскида вафот этган. Шу йилнинг 3 майида Ўзбекистоннинг кўзга кўринган рус жамияти вакили – Сергей Иванович Зинин билан видолашди. У вафотидан сўнг жасадини ёқиб, ҳокини Тошкентдаги Боткин қабристонига, отаси ёнига дафн этилишини васият қилган.

Талабалик давридан Сергей Есенин ижодига қизиқиб, Зинин рус шоирининг 100 дан зиёд асарларини ҳамда рус ва бош тиллардаги рисола, Есенин ижоди ҳақида газета ва ойномалардаги мақолаларини тўплаган эди. Ушбу тўпламнинг катта қисмини Тошкентдаги Сергей Есенин музейина тақдим этган, мазкур музей ташаббускор ва таъсисчиларидан бири ҳам саналади.

1992 йилдан С. И. Зинин ташаббуси билан Тошкентда Есенин Музейи Кенгаши буюртмасига кўра, “Есенин олами” махсус нашрлари чоп этила бошлайди.

Расмлар галереяси