Зарипов Ҳаким Каримович

Таваллуд топган сана: 17 sentyabr 1924 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

5451

Таржимаи ҳол

Ҳаким Каримович Зарипов — ўзбек, совет цирк артисти, отлиқ-чавaндоз, от ўргатувчи, СССР халқ артисти (1980).

 

Таржимаи ҳоли

 

Ҳаким Зарипов 1924 йил 17 сентябрь Тошкентда, цирк артистлари сулоласи асосчиси Карим Зарипов оиласида таваллуд топган.

Циркдаги фаолиятини 1938 йил, отаси Карим Зарипов бошчилигидаги “Ўзбекистон чавондозлари” ансамблида отлиқ-чавондоз сифатида бошлаган. 952 йилдан 2006 йилга қадар ушбу жамоага бошчилик қилган.

Ансамбль билан кўпгина СССР шаҳарларида ва чет элларда: Болгария, Польша, Чехословакия, Германия, Руминия, Монголия, Венгрия, Финляндияда гастроль сафарларида бўлган.

Р.Глиэр номидаги Тошкент мусиқа мактабини (ҳозирги Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи), сўнгра Тошкент консерваториясининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси) дирижёрлик факультетини (симфоник бўлими) тамомлаган.

Цирк жамоаларида, дастурларда бадиий раҳбар, турли циркларда директор бўлиб ишлаган.

Кўпгина цирк артистларига устозлик қилган.

Ҳозирги вақтда иш фаолиятини давом эттирмоқда. “Ўзбекистон чавондозлари” гуруҳини қайта тиклади ва отларни ўргатиш билан шуғулланмоқда.

Мукофот ва унвонлари

· Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1954)

· Ўзбекистон халқ артисти (1964)

· СССР халқ артисти (1980)

· Ҳар хил Иттифоқ республикалар Олий Кенгашларининг 12 фахрий ёрлиқлари соҳиби

· Нишон ва медаллар.

Актёрлик иши

· 1955 — Нестерка — лавҳа

· 1956 — Дохунда — лавҳа

· 1957 — Саҳродаги ҳодиса — лавҳа

· 1961 — Муҳаббат ҳақида қисса — эпизод

· 1967 — Дайяна Шоор билан бирга Америка учун совет цирки.

· 1978 — Чавандоз Зариповлар

· 1979 — Ҳаводаги йўловчилар — Отлиқ чавандозлар

·  Тирик Афсона ва Нурота қадамжолари (Тирик афсона) (Ҳужжатли фильм).

Сулола

Отаси — Карим Зарипов (Карим Кизык) (1893—1960) — сулола асосчиси, ижодий фаолиятини 1902 йилда “каучук” жанридан бошлаган, кейинчалик ҳаво гимнастикаси, масхарабозлик, от ўргатувчи, чавондоз-артист жанрларида фаолият юритган, Ўзбекистон халқ артисти.

Онаси — Муборак Зарипова (1906—1992) — биринчи ўзбек масхарабоз аёли, от ўргатувчи, отлиқ-артист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1965).

Рафиқаси — Нина Дмитриевна Зарипова (туғ. 1924) — балерина, отлиқ- чавандоз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1965), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

Қизи — Гавҳар Зарипова (туғ. 1949) — отлиқ-чавандоз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1980).

Ўғли — Анвар Зарипов (туғ. 1956) — чавондоз- артист, 2006 йилдан “Ўзбекистон чавандозлари” жамоаси раҳбари.

Набираси — Карима Зарипова (туғ. 1982), “каучук” жанридаги цирк артисти, халқаро мукофотлар совриндори.

Набираси — Зарипов Эркин (Игорь) (туғ. 1983) — белбоғли ҳаво гимнасти, халқаро мукофотлар ва рекордлар соҳиби, 2003 йилдан Дью Солейнинг “Зуманити” ва “Майкл Жексон” каби цирк томошаларида яккахон ижрочиси сифатида фаолият юритиб келади.

Синглиси — Союза (Холида) Зарипова (1927—2006) — отлиқ-чавандоз (гротеск), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист(1955).

Синглисининг турмуш ўртоғи — Шарифбоев Фаҳритдин Раҳимердиевич (1928—1997) — чавандоз-артист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1969).

Синглисининг қизи — Зарипова Карима Фаҳритдиновна (туғилган 1960) — отлиқ-чавандоз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2000).

Синглисининг ўғли — Зарипов Улуғбек Фаҳритдинович (туғ. 1968) — чавандоз-артист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2004).

Расмлар галереяси