Зокиров Карим

Таваллуд топган сана: 1912 йил

Вафот этган сана: 1977 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Қўшиқчилар

18598

Таржимаи ҳол

Зокиров Карим (1912—1977) қўшиқчи (баритон). ЎзССР Халқ артисти (1939).

1934-1936 йиллар Москва Давлат консерваториясида (Ўзбек студияси, Н. И. Сперанский синфи) шуғулланган. 1939 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбек опера ва балет театри яккахон хонандаси. Концерт хонандаси сифатида ҳам куйлаган.

У санъатни тушунувчи ва қадрловчи меҳнаткаш ва зиёли оиладан келиб чиққан. Унинг отаси – Зокир оқсоқол – ҳурматга сазовор кишилардан бўлган. Ҳар томонлама моҳир уста, тунукачи, дурадгор, ва ҳатто, тикувчи ҳам бўлган. Ёш йигитнинг таъсирчанлиги, ажойиб хотираси, эшитиш қобилияти, овози – унга саҳна томон йўл очиб берди.

Унинг ташқи қиёфасида атрофдагилар ҳурматини уйғотувчи аллақандай ҳислати бўлган. Оғир-вазмин, қадр-қимматли, муваффақиятга осонгина эриштирувчи иқтидорини саҳнага алмашмаслик истаги самимийлик, илиқлик ва тўлиқ бағишлов билан уйғунлашган.

Карим Зокировга 1939 йил Ўзбекистон Халқ артисти унвони берилган. Саҳна фаолиятини 1929 йилдан драматик актёр сифатида бошлаган. Ўзбекистон опера санъати келиб чиқишида бош-қош бўлган. Бутун умри давомида Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида фаолият олиб борган ва 30 дан зиёд партияларни ижро этган. Табиатан ноёб, улкан имкониятли баритони тингловчиларни ўзига ром этган.

1939 йилдан театр яккахон хонандаси. “Фарҳод ва Ширин” опеарсида Фарҳод, “Лайли ва Мажнун”да Мажнун, “Дилором”да Баҳром партияларини ижро этган. Лекин энг таниқли роли — “Майсаранинг ишлари”даги Мулла дўст тимсоли бўлган. Бу операни кўрган томошабинларнинг эслашича, уни кўриш учун одамлар узоқлардан араваларда келишарди ва ҳатто, спектаклни томоша қилиш учун театрнинг эшиги тагида тунаб қолишар ҳам эди.

Карим Зокиров ўзбек мумтоз қўшиқларини ҳам маромига етказиб куйлар эди. У нафақат халқ артисти унвони эга, балки томошабинларнинг эътирофи ва севгисига эришиш орқали ушбу мақомга лойиқ эди.

Фарзандлари:

  • Ўғли Ботир Каримович Зокиров (1936-1985), ўзбек қўшиқчиси, рассом ва адабиётшунос, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти.
  • Ўғли Фарруҳ Каримович Зокиров, қўшиқчи, “Ялла” ўзбек ансамблининг бадиий раҳбари.
  • Ўғли Равшан Зокиров, мусиқачи.
  • Жамшид Зокиров, мусиқачи.
  • Науфаль Каримов
  • Қизи Луиза Зокирова, қўшиқчи.

Видео галерея

Расмлар галереяси