Зокиров Ботир

Таваллуд топган сана: 26 aprel 1936 йил

Вафот этган сана: 23 yanvar 1985 йил

Туғилган жой:Москва

Йўналишлар: Қўшиқчилар

26917

Таржимаи ҳол

Ботир Каримович Зокиров — атоқли ўзбек, совет хонандаси, рассом ва адабиётшунос. Ўзбек ССР халқ артисти (1965). Турли жанрларда қўшиқлар куйлаган: ўзбек халқ қўшиқлари, ўзи басталаган қўшиқлар, ўзбек ва рус бастакорларининг қўшиқлари, шунингдек, хориж шлягерларини, асосан, асл кўринишида куйлаган, зеро, бир нечта хориж тилларини билган.

Халқнинг севимли санъаткори, уни ўзбек булбули дейишган. Нафақат она юртида, балки чет давлатларда ҳам ҳануз хотирлашади.

Бугунги кунда ҳам кўз ўнгимизда ёш тимсолда гавдаланувчи хонанда. Унинг қўшиқлари ҳануз жаранглайди, қилган хайрли ишлари эса яшашда давом этмоқда.

Таниқли ўзбек рассоми, қўшиқчи, актёр ва адабий арбоб, Ўзбекистон халқ артисти.

Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни туғилган.

Тошкент Давлат консерваториясининг вокал факультети ҳамда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини режиссёрлик факультетида таҳсил олган.

1956 йил “Ёшлик” ёшлар ансамблини ташкил этади ва тез орада шуҳрат ва эътироф қозонади. Хонандани овозини бир эшитган одам, албатта, унинг овозини эслаб қолар, қўшиқларига меҳр қўяр эди. У қалб тубидан ларзага солувчи тоза, таъсирчан, аллақандай бетакрор, “булбулигўё” юмшоқ-овоз тембрига эга бўлган.

1957 йил Москвада бўлиб ўтган халқаро ёшлар ва талабалар фестивалида у илк бор “Араб тангоси”ни ижро этган. Пластинкага ёзиб олинган бу қўшиқ яшин тезлигида дунё бўйлаб тарқади ва унинг иқтидори шинавандалари томонидан ҳануз севиб келинади.

50-60-йиллар охирига келиб, у турли жанрлардаги ижрочи сифатида СССР да жуда машҳур бўлган.

Табиат уни сервирра иқтидор ила сийлаб, энг ёрқин қирраларни – ноёб овозни тақдим этган. У бор вужуди билан куйлаган: опера ариялари, ўзбек халқ қўшиқлари, совет бастакорларининг қўшиқлари, хориж шлягерлари. Унинг овози радио ва телевиденияларда жаранглаган, концертлари ҳаваскорлари орасида катта шов-шувга сабаб бўлган, яккахон концертларида ортиқча қадам босишга жой бўлмаган.

Хонанданинг бой репертуари ҳам ҳайратга солар эди. Ушбу репертуардан моҳирона ижродаги ўзбекча қўшиқларигина ўрин олмаган — ҳозиргача ҳеч ким унинг гўзал ва ифодали ижроси билан рақобатлаша олмайди. 60-йиллар ўзбек эстрадасида айнан унинг ижросида итальян, французс, испан, рус, юнон тилидаги қўшиқлар жаранглай бошлаган.

Ботир Зокиров Ўзбекистон Давлат эстрада оркестрининг ташкилотчиларидан биридир. Ўзбек эстрада санъатининг ривожи унинг ижоди ила бошланган бўлиб, миллийлик мавзусига юзланган ўзига хос миллий чизгилари билан ажралиб туради.

1972 йил Ботир Зокиров Тошкент шаҳрида Шарқдаги илк Мусиқий-холлни яратиб, уни бошқарган, шунингдек, режисёри, бадиий раҳбари ва етакчи хонандаси ҳам бўлган. У шарқ фольклорини замонавий эстрада йўналишлари ила бирлаштириб, мусиқачилар ва кенг омма орасида унга бўлган қизиқиш уйғотишнинг уддасидан чиққан.

Хонанда хали 30 ёшни қарши олмай, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти унвони билан тақдирланган.

Б. Зокиров бошқа кўплаб ижод соҳаларида иқтидорли бўлган: тасвирий санъат, режиссура, тавсифчилик.

Кинода ҳам суратга тушган. Ботир Зокиров иштирокидаги энг машҳур фильмлардан бири “Даҳонинг ёшлиги” бўлиб, 1982 йил режиссер Элёр Ишмуҳамедов томонидан суратга олинган. Севимли хонандамиз билан бирга Бахтиёр Ихтиёров, Фурқат Файзиев, Ато Муҳамаджонов, Раъно Кубаева, Витаутас Томкус, Василий Чхаидзе, Джаник Файзиев, Шуҳрат Эргашев, Мурод Ражабов, Леонард Бабаханов, Константин Бутаев, Мақсуд Мансуров, Наби Раҳимов, Ҳамза Умаров, Рустам Уразаев, Жавлон Ҳамроев, Жуна Давиташвили кабилар суратга тушишган.

Ботир Зокиров республика бўйлаб кўп сафар қилган. Зокировлар оиласида барча иқтидорли: Науфаль Зокиров, Луиза Зокирова, Фаруҳ Зокиров.

Ботир Зокиров ҳаётдан узрсиз барвақт кўз юмди. Ёшлигидан оғир бетоб бўлган ва гўёки, оз муддат ичида истаган барча ишларини бажаришга улгуришга шошгандай. 1985 йил 23 январь куни Тошкент аҳли қўшиқчи билан видолашди. У Чиғатой нодир қабристонидан қўниб топди.

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Президенти Ислом Каримов фармони билан Ботир Зокиров ўлимидан сўнг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Шунингдек, унинг энг катта мукофоти — бутун халқ муҳаббати ва улуғ хотираси бор.

Видео галерея

Расмлар галереяси