Зокиров Ботир Эркинович

Таваллуд топган сана: 28 iyul 1963 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Муҳандислар, Сиёсатчилар

10475

Таржимаи ҳол

Ботир Эркинович Зокиров (1963 йил 28 июлда таваллуд топган) – 2016 йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси.

2008 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Коммунал хўжалиги, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати масалалари мажмуаси раҳбари ҳисобланади.

Ботир Эркинович Зокиров 1963 йил 28 июль Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент политехника институтини (Ҳозирги Тошкент давлат теxника университети) қурувчи-муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 

• 1980 йил Тошкент асбоб-ускуна ишлаб чиқариш заводида иш фаолиятини бошлаган.

• 1985-1990 йиллар Монтаж ва махсус ишлар бўйича Вазирлик ҳузуридаги “Тошсантехмонтаж” трестида ишлаган.

• 1990 йил Боштошқурилиш уюшмасининг 12-трест ига ишга ўтиб, у ерда усталикдан бошқарув раиси лавозимигача кўтарилган.

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, 2011 йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси этиб тайинланган.

• 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари этиб тайинланган.

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 декабрдаги ПФ-4877-сонли қарорига мувофиқ, Зокиров Батир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси этиб тайинланади — Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси — коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати масалалари бўйича мажмуа раҳбари.

 2012 йилдан Ботир Зокиров Эркинович Ўзбекистон оғир атлетика Федерацияси президенти ҳисобланади.

Расмлар галереяси