Зайниддин Маҳмуд Васифий

Таваллуд топган сана: 1485 йил

Вафот этган сана: 1566 йил

Туғилган жой:Ҳирот

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар , Шоирлар

3228

Таржимаи ҳол

Зайниддин Маҳмуд Васифий — шоир, форс тилида ижод қилган, Шайбонийлар Давлати даври тарихчиси.

1485 йил Ҳиротда туғилиб, 1551 ёхуд 1566 йил Тошкентда вафот этган ва шу ерга дафн этилган.

Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар кўп эмас. Айтишларича, у ўзига тўқ оилада туғилиб, она шаҳридаги мадрасада таълим олган, бироқ кейин Ўрта Осиё шаҳарлари бўйлаб саёҳатга йўл олади. Турли вақтларда у Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва бошқа шаҳарларда яшаган, ҳар хил лавозимларни эгаллаган: у масжид имоми, уй муаллими ва тарбиячиси бўлган, ҳар хил ҳукмдорлар хизматида сарой шоири бўлган. 1518 йил у Шоҳруҳияга Суюнхўжахон саройига унинг ўғли Келди-Муҳаммадхонга тарбиячилик қилиш учун мажбуран олиб келтирилган, 1525 йил отасининг ўлимидан сўнг у билан Тошкентга кўчиб ўтади; аввалги тарбияланувчисининг вафотидан сўнг унинг ўғли Абул-Музаффар Хасан султонга тарбиячилик қилади. Гарчи, 1537 йил Иссиқ кўлга яқин бўлган қозоқларга қарши қўшин таркибида бўлсада, бу давр мобайнида у Тошкентни, деярли тарк этмайди. Унинг ўлими билан боғлиқ аниқ сана ва вазиятлар номаълум.

Васифийнинг ягона асари “Бади ул-Вақои” (ўзбек тилидаги энг таниқли таржимаи кўриниши “Ғайриоддий ҳодиса”) саналиб, у мазкур асарни бутун ҳаёти давомида тўлдирган ва таҳрирлаган. Бу китоб тарихий, нодир, эпистоляр, таржимаи ҳол жанрларини ўзида жамланган, янгиликлар тавсифи ва “ғайриоддий ҳодисалар”, шунингдек, Васифий муаллифлигидаги ўнлаб намуналарни ўз ичига олган йирик қайдлар тўплами ҳисобланади. Китобнинг айрим боблари Шайбонийлар сулоласининг ҳукмронлиги даврига оид ўткир ҳажвий қарашларни ўз ичига олган. “Ғайриоддий ҳодиса”да XV-XVI асрлар Ўрта Осиёнинг кўплаб шаҳар ва мамлакатлари ҳаётининг турли жабҳалари ҳақида кенг тасаввур тақдим этилиб, асар муҳим тарихий манба ва адабий ёдгорлик деб топилган. Китоб Садриддин Айний томонидан қайта ишланиб, Васифийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган. Натижада, олим А.Н. Болдырев томонидан “Ғайриоддий ҳодисалар”нинг танқидий матни тайёрланган ва чоп этилган.

Расмлар галереяси