Волков Александр Николаевич

Таваллуд топган сана: 31 avgust 1886 йил

Вафот этган сана: 17 dekabr 1957 йил

Туғилган жой:Фарғона

Йўналишлар: Рассомлар

6425

Таржимаи ҳол

Александр Николаевич Волков - рус рассоми, Ўрта Осиё замонавий санъати асосчиларидан бири. Ўзбекистон халқ рассоми.

1886 йил 31 августда Скобелев шаҳрида (ҳозирги Фарғонада) шаҳар врачи оиласида таваллуд топган. Унинг ёшлик йиллари Туркистонда ўтган. 1905 йил Оренбург кадет корпусини якунлагач, у Петербург университетига ўқишга топширади, лекин бир неча йил ўқигач, ўқишни ташлаб кетади ва акварелчи Д.И.Бортникер устахонасига ўқишга топширади, сўнгра Санкт-Петербургдаги Императорлик Академияси қошидаги Олий Рассомлик олийгоҳига В.Е.Маковский синфига (1908-1910) топширади. М.Д.Бернштейншахсий мактабида Н.К.Рерих, И.Я.Билибин, ҳайкалтарош Л.В.Шервуд (1910-1911-йиллар) дан олган машғулотлари бўлажак рассом келажагига ижобий таъсир кўрсатди.

А.Н.Волков ўз ўқишини 1912-1916 йиллар Киев санъат олийгоҳида Ф.Г.Кричевского ва В.К.Менк синфларида давом эттирди.

1916 йилдан Ўрта Осиёда яшайди. 1919 йил Марказий Осиё санъат давлат музейи директори лавозимида ишлайди, 1922 йил Пролетар маданияти театри директори, Туркистон санъат устахоналарида (1919-1921 йиллар) ва Тошкент санъат олийгоҳида (1929-1946) дарс беради.

1927 йилдан Инқилобий Россия рассомлар уюшмаси аъзоси, 1928 йил Инқилобий Россия рассомлар уюшмаси Тошкент филиали кўргазмаси қатнашчиси.

«Мастера Нового Востока» (Янги Шарқ усталари) Санъат Жамияти аъзоси (1929 йил).

1931-1932 йиллар “Бригада Волкова” (Волков жамоаси) Санъат уюшмасини яратади.

Тошкентда яшаб ижод қилган. 1921-1923 йиллар Туркистон бўйлаб саёҳат уюштириб, Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳамда Хоразм Халқ Совет Республикасиучун аълочилар кўкрак нишонини лайиҳалаш ва тайёрлаш ишларида фаол иштирок этади.

1930-1934 йиллар Ўзбекистон (Шоҳимардон, Кадирстрой, Сельмаш) бўйлаб саёҳат уюштиради.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943 йил). 

Ўзбекистон халқ рассоми (1946 йил).

Шахсий кўргазмалари (1943 йил), (1944-1945 йиллар), (1957 йил).

Видео галерея

Расмлар галереяси