Уклонский Александр Сергеевич

Таваллуд топган сана: 5 noyabr 1888 йил

Вафот этган сана: 16 Феврал 1972 йил

Туғилган жой:Россия империяси

Йўналишлар: Геологлар, Кимёгарлар

5750

Таржимаи ҳол

Минеролог, геохимик, Ўзбекистон ФА академиги (1943), Тошкент университети ва Тошкент политехника институти профессори. У сув генезисининг турли кўринишдаги услубларини ишлаб чиққан ва аниқлаган. Уклонский ва унинг шогирдлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 400 дан зиёд минераллар батафсил ўрганиб чиқилган, шунингдек, минералларнинг янги турлари очилган.

А.С.Уклонский Гомел шаҳрида Православ руҳоний оиласида туғилган. 1901 йилда унинг оиласи Тошкентга кўчиб келди ва отаси Тошкент шаҳридаги мактабда дарс берар эди. 1908 йилда у Тошкентдаги биринчи гимназияни тамомлади ва Москва Университети физика ва математика факультетининг табиий фанлар бўлимига ўқишга кириб, геология мутахассислигини танлайди. Университетда ўқиётган кезлари у Москва университети минералогия кафедрасида 1912 йилгача бошлиқ бўлган В.И.Вернадский бошчилигида ўз ихтисослиги бўйича ишини бошлади. Натижада, у академик Андрей Дмитриевич Архангельск раҳнамолигида тадқиқот лабораториясида илмий тадқиқот билан шуғулланган. Унинг биринчи илмий иши Тошкентда ўтказган ёзги таътил давомида тўпланган материаллари асосида“Петрографик Чимён сари” номли асар ёзилган .

1914 йилда А.С.Уклонский Москва давлат университети геология факультетини “петрография” мутахассислиги бўйича биринчи даражали диплом билан тугатди ва профессорлик унвонига тайёрланиш учун университетда қолди. 1915 йил у В.И.Вернадский гуруҳидаги ёш талабалар ишида иштирок этди. Бу вақт мобайнида у олтингугурт конларини ўрганиш ишларини олиб борди ва бу мавзуда алоҳида мақола ёзди.

1917 йилнинг январида Александр Сергеевич Варшава политехника институтининг катта ёрдамчиси сифатида ишга киради, Биринчи жаҳон уруши вақтида таълим муассасаси Нижний Новгород шаҳрига кўчирилган эди. Бу ерда у профессор В.А.Ванюков ва Циглерлар раҳбарлигида металлургия, силикат ишлаб чиқарилиши ва тоғ иши каби амалий ишларни ўрганган.

1920 йил совет ҳукумати фармони билан Ўрта Осиёдаги биринчи Туркистон университети ташкил этилиши муносабати билан, А.С.Уклонский олим ва ўқитувчилар таркибида Туркистон университетини ташкил этиш учун Тошкентга жўнайди.

1920 йил Александр Сергеевич Уклонский Тошкентдаги Ўрта Осиё университетида ишлаган. У томонидан Тошкент Давлат университети ва ТошПИнинг аъло даражада жиҳозланган минералогия бўлими, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик минералогик музейи ташкил этилган. 1926 йил у Афғонистонда аралаш Совет-Афғон ҳайъатининг геология масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида 9 ой ишлаган.

А.С.Уклонский шуғулланган асосий назарий масалалардан бири - сув геокимёси назариясидир. У сувни таснифлашнинг график усулини таклиф этган, сув генезисининг турли усулларини ишлаб чиққан, уларнинг кимёвий хоссаси асосида минерал моддаларнинг эриш жараёнини ва турли хил сувларнинг қўшилиши натижасида моддаларнинг сувдан ажралишини ўрганган.

Ушбу илмий тадқиқотлари учун академик В.И.Вернадский ва А.Е.Ферсман тавсияларига кўра, 1927 йил Уклонскийга профессор унвони берилган.

1927 йилдан бошлаб у Тошкент университети профессори ва бир вақтнинг ўзида (1930 йилдан буён) - Марказий Осиё политехника институти минералогия бўлими мудири, профессор лавозимларида фаолият юритди.

1928 йил А.С.Уклонский олтингугурт ва нефт парагенезисининг ҳолатини ишлаб чиқариш устида иш бошлади. 1937 йил унга геологик-минералогия фанлари номзоди ва 1938 йилда геологик-минералогия фанлари доктори даражаси берилди.

1940 йилда унинг “Олтингугурт ва нефт парагенезиси” рисоласи чоп этилди. Унда кейинчалик табиий газ ва бошқа йирик конлар топилган Газли туманидан нефт ва газ топиш мумкинлигини исботлайди. Уклонскийнинг илмий фаразлари Марказий Осиё олтингугурт саноат конлари кашф этишлишига замин бўлди.

Уклонский ўз ғояларидан келиб чиқиб, геолог-қидирувчилар, кимёгарлар, металлурглар ва технологлар меҳнатини енгиллаштирувчи табиий минераллар геокимёвий таснифини ишлаб чиқди. У ҳар бир геолог-талаба ўқиши лозим бўлган “Минералогия” дарслигини ёзди. А.С.Уклонскй гидрокимё  минералларининг жисмоний хусусиятларини белгилаш бўйича катта мутахассис бўлган. Умрининг сўнгги йилларида у кимёвий элементларнинг изобарик ва изотоник парагенезиси назариясини ишлаб чиққан.

XX асрнинг 20-йилларида у Тошкентдаги Геология қўмитасининг Ўрта Осиё бўлинмаси ташкилотчиларидан бири бўлиб, унинг асосида Ўрта Осиёдаги минерологик бойликларни очиш бўйича геология мутахассислигига оид бутун бир институт ташкил очилган. Айнан Александр Сергеевич Уклонский меҳнати шарофати билан институт ходимлари ва ўқувчилари томонидан авваллари Ўрта Осиёда қазилма бойликлар мавжуд эмас, деган ғояга чек қўйилган.

Уклонский раҳнамолигида кўп йиллар давомида Ўрта осиёнинг темир руда конлари, минтақавий полиметалл минералогия конлари ўрганилган.

1943-йил Ўзбекистон Фанлар Академияси ташкил этилган пайтда А.С.Уклонский Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги этиб сайланган. Шу йилнинг ўзида (1943) у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган.

Уклонский ва унинг талабалари бажарган ишлари натижасида 400 дан ортиқ минерал батафсил ўрганилди ва минералларнинг бир неча янги турлари очилди. Янги кашф қилинган минераллардан бири Александр Сергеевич Уклонский шарафига уклонсковит деб номланган. Унинг раҳбарлиги остида 2 та докторлик диссертацияси ва 22 та номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилинган.

Ўзининг педагогик фаолияти ва темир руда конларини кашф этгани учун 1944 йилда Меҳнат қизил байроқ ордени билан тақдирланган. 1946 йил Марказий Осиё ер ости бойликларини ўрганишга қўшган улкан ҳиссаси учун Ленин ордени билан тақдирланган ва шу йили “1941 – 1945 йиллар Улуғ Ватан урушига қўшган ҳиссаси учун” медали билан тақдирланган.

А.С.Уклонский ҳаётининг сўнгги йилларида Тошкентда университет ва политехника институти талабаларига маърузалар ўқиб, фаол илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланишни давом эттирди. 1960 йил собиқ совет делегацияси билан Цюрихдаги Халқаро Минералогик кенгашда иштирок этди.

1964 йили у рус Минералогик жамияти фахрий аъзоси этиб сайланди. А.С.Уклонский 1972 йил Тошкентда вафот этди ва шаҳардаги Боткин қабристонига дафн этилди.

Илмий ишлари

А.С.Уклонский. Чимён трактининг петрографияси ҳақида. Табиат тарихи, антропология ва этнографияни севувчилар жамияти геология бўлимининг эслатмалари. 1915, п. 1-21, иллюстрацияси билан.

А.С.Уклонский. Ўз олтингугуртимизга эга бўлишимиз керак. Руда хабарномаси, 1-жилд, 2-сон, 1916 йил, 56-60-бетлар.

А.С.Уклонский. "Минералогия". Қўлланма. Москва, Гостоптехиздат, 1940 йил.

А.С.Уклонский. “Олтингугурт ва нефть парагенези”, Тошкент, 1940 йил.

А. С. Уклонский. Ер қобиғи фойдали қазилмаларининг геокимёвий таснифи, “Ўзбекистон ССР ФА маърузалари”, 1949 йил, 8-сон.

А. С. Уклонский. “Табиий кремний минералларининг таснифи”, “Ўзбекистон ССРнинг йигирма беш йиллигига бағишланган юбилей тўплами” китобида, Тошкент, 1949 й.

А. С. Уклонский. «Минераллар ва параелементлар парагенези», «Ўзбекистон ССР Фанлар академияси маърузалари», 1952 йил, 3-сон.

А. С. Уклонский. «Аралаш фойдали қазилмалар тўғрисида», «ЎзССР ФА Известия», 1955 йил, 8-сон.

А. С. Уклонский. «Уран параелементларининг биринчи варианти», «ЎзССР Фанлар академияси маърузалари», 1957 йил, 8-сон.

А. С. Уклонский. “Ернинг шаклланишининг янги минералогик гипотезаси”, Тошкент Давлат университети илмий ишлари, 234-сон “Геология”, Геология фанлари, китоб. 1964 йил, 20-бет. 7 - 21.

А. С. Уклонский В. М. Глушченко ва Л. П. Краинова билан ҳамкорликда. Китоб: “Ўзбекистон сувларининг изотопик таркиби”. Тошкент, 1965, (83 бет, библиография 33 ном).

А. С. Уклонский М. Н. Цапенко ва В. М. Глушченко билан ҳамкорликда. «Шимолий-Шарқий Фарғонанинг айрим гипс ва гил сувларининг изотопик таркиби», ЎзССР Фанлар Академиясининг маърузалари, 1-сон, б. 39-40.

А. С. Уклонский. «Ўзбекистонда минералогия ва геокимёнинг ривожланиш тарихига доир», «Ўзбек геология журнали», 1967 йил, 4-сон, 32-36-бетлар.

А. С. Уклонский. “Тошкент Давлат Университети Минералогия кафедраси тарихи”. “Мураккаб йўллар хотираси” хотиралар тўплами, Тошкент, “Укитувчи”, 1980, б. 96 - 106.

Расмлар галереяси