Турғунбоева Мукаррам

Таваллуд топган сана: 1913 йил

Вафот этган сана: 1978 йил

Туғилган жой:Фарғона

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

19963

Таржимаи ҳол

Мукаррам Турғунбоева – СССР халқ артисти, Ўзбекистоннинг атоқли раққосаси, Давлат мукофоти лауреати, балетмейстер, оммавий ўзбек саҳна рақси ташкилотчиси, Давлатда хизмат кўрсатган “Баҳор” номли машҳур халқ рақси ансамлининг асосчиси, Тошкент хореография билим юртида таълим берилувчи “Дойра дарё” номли хореография маҳоратини ўргатувчи ўзбек рақс мактабининг ташкилий муаллифларидан бири.

Мукаррам Турғунбоева 1913 йил баҳорда туғилган. Туғилган кунининг аниқ санасини билолмай, театрга ишга кирган куни, яъни 16 сентябрни ўзининг туғилган куни деб ҳисоблашга қарор қилган. Бироқ, кейинроқ Мукаррама туғилган куни учун баҳорнинг қоқ гуллаган палласи – 31 май кунини танлаган. Мукаррам ота-онасини эслай олмаган, зеро, улар барвақт оламдан ўтган, у додаси ва бувисинигина эслай олган. 1927 йил мактабни битириб, педагогика техникумига ўқишга кирган, 1929 йил эса ҳам актриса, ҳам Ўзбек Давлат мусиқали театр студияси талабасига айланади, умрининг қолган йилларини санъатга бағишлайди.

1929 йилдан 1933 йилгача Турғунбоева мусиқали театр студисида миллий рақснинг атоқли педагоги Уста Олим Комилов, моҳир раққос ва артист Юсуп Қизиқ Шакаржонов, фарғонача хореография билимдонлари, шунингдек, ўзбек рақси ҳамда оврупача мумтоз рақс қонун-қоидалари, миллий-саҳна ва эстрада рақси бўйича кенг билимларни эгаллаган Тамара Хоним каби устозлардан сабоқ олган. Россиядаги таниқли балетмейстер ва педагог Константин Бек студияда оврупа мумтоз рақсидан дарс берган, кейинроқ, Мукаррам машҳур петербурглик балетнинг собиқ прима-балеринаси Екатерина Обухова, иқтидорли балетмейстер-янгилик олиб кирган инсон Илья Арбатов, Александр Томский ва Павел Йоркинлар бошчилик қилган балетда фаолият юритган.

Мукаррам студияда сольфеджиодан дарс берган педагог Саянованинг қўлида қўшиқ куйлашни ўрганган. Маҳоратли билимлар мажмуи Мукаррамага миллий рақс ҳаракатларини ўрганиб, нафас олиш усуллари, мушак-бўғимларнинг ишлаши каби ижодий жараённинг барча тайёрлов ҳолатларини яширишни ўргандики, томошабинлар тана ҳаракатини кўрмай, фақат қалб ҳаракатланишини қабул қилишарди.

1929 йил Мукаррам Турғунбоева мусиқали театр артисти Холдоров Низом Холдоровичга турмушга чиқди, 1934 йил эса уларнинг фарзанди Холдоров Тельман Низомович дунёга келди. Мукарраманинг турмуш ўртоғи Низом Холдоров урушга кетади ва тез орада урушдан қорахат келади. Аммо у ўлмаган бўлади ва урушдан қайтиб келади.

Мукаррам ўзбек хореографиясининг олтин фондига киритилган “Тановар”, “Катта ўйин”, “Жонон”, “Пилла”, “Пахта” каби ўзбек миллий рақсининг асосчиси ва ижрочиси ҳисобланади. Унинг ҳар бир чиқиши чинакам достон эди. Бу ҳақда таниқли санъат ва маданият арбобларининг у ҳақдаги фикрлари ҳам тасдиқлайди.

1957 йил Мукаррам Турғунбоева “Баҳор” миллий рақс ансамблини яратади. 1960 йил “Баҳор” Ўзбекистон Давлат миллий рақс ансамлига айланади. Ансамблнинг ташкил этилиш кунига Турғунбоева концерт чиқишлари ва опера спектакллари учун кўплаб оммавий рақсларни саҳналаштиришга улгуради.

1934 – 1957 йиллар Ўзбек республика балет мактабининг педагоги (ҳозирги Тошкент давлат  олий хореография ва миллий рақс олийгоҳи). Унинг ўқувчилари орасида Г. Измайлова, К. Миркаримова, Гулнора Маваева, Раъно Низомова, Валентина Романова, Тамара Юнусова, Равшаной Шарипова, Маъмура Эргашева, Насиба Мадраҳимова, Ўғилой Муҳамедова каби етук санъаткорлар вужудга келган.

Мукаррам Турғунбоева 1978 йил 26 ноябрь куни вафот этган. Тошкент шаҳридаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Ижодий ишлари

Балет партиялари

* 1939 - Шоҳида Ф. С. Тал - Шоҳида
* 1940 - Гуландон Е. Г. Брусиловский - Гуландон
* 1945 - Боғчасарой фаввораси Б. В. Асафьева - Зарема
* 1946 - Оқбилак С. Н. Василенко - Оқбилак

Рақс композициялари

* “Кутиш”
* “Жасур қиз”
* “Наманганнинг олмаси”

Мукофот ва унвонлари

* Иккинчи даражали Сталин мукофоти (1946) – ўзбек раслари ижросидаги етук натижалари учун
* Учинчи даражали Сталин мукофоти (1951) - Т. С .Содиқов ва Р. М. Глиэрларнинг “Гюльсара” опера спектаклидаги иштироки учун
* СССР Давлат мукофоти (1973)
* Ленин комсомоли мукофоти (1967)
* Ҳамза номидаги Ўзбек ССР Давлат мукофоти (1967)
* Ленин ордени (1951)
* Иккита Қизил Меҳнат нишони ордени (1937, 1950)
* Иккита “Знак Почёта” ордени (1957, 1965)
* “Меҳнат жасорати” медали (1941)
* “Меҳнат аълочиси” медали (1945)
* “1941-1945 йиллар Иккинчи Жаҳон урушидаги жасоратли меҳнати учун” медали (1945)
* “Буюк хизматлари учун” ордени (2001) (ўлимидан сўнг)
* Ўзбек ССР халқ артисти (1937)
* СССР халқ артисти (1959)

Расмлар галереяси