Тўлак Исмоил

Таваллуд топган сана: 1947 йил

Вафот этган сана: 2003 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

4645

Таржимаи ҳол

Исмоил Тўлак филология фанлари доктори. Андижон Давлат педагогика институтида ўқиган ва ўзи таҳсил олган олий ўқув юртида фаолият кўрсатган. Сўнгги йилларда Андижон Давлат Тиллар институтида дарс берган. Исмоил Тўлак ҳам шоир, ҳам адабиётшунос олим сифатида ҳозирги ўзбек адабиёти ривожига ўз улушини қўшиб келган.

У Андижоннинг Хонабек қишлоғида 1947 йилда таваллуд топган. Бўтақора қишлоғидаги мактаб-интернатни тугатиб, Андижон Давлат педагогика институтида ўқиган. 1971-1995 йилларда ўзи таҳсил олган олий ўқув юртида фаолият кўрсатган. Сўнгги йилларда Андижон Давлат Тиллар институтида дарс берган.
У оғир хасталикдан сўнг 2003 йилда вафот этган.
Унинг биринчи шеърий тўплами «Сени ўйлаб» номи билан 1977 йилда чоп этилди.
Шоирнинг «Тўрғай» (1983), «Кентликлар» (1984), «Яшил сабо» (1989), «Муҳаббат шеваси» (1995), «Соғинч довони» (1997) каби бир неча шеърий мажмуалари яратилди. Мазкур тўпламлар бир-бирининг давоми бўлиб, шоир айтмоқчи фикрларни тўлдириб, бойитиб келади. Уларда шоир инсон қалби гўзалликлари-ю, фожиаларигача чизишга интилади. У чизган руҳият манзараларида инсон маънавиятидаги и
ймон, диёнат, бурч, эътиқод масалалари бўртиб кўринади.
Исмоил Тўлак адабиётшунос олим ҳамдир. 1981 йилда номзодлик, 1994 йили эса «Ҳозирги ўзбек лирикасида давр ва лирик қаҳрамон талқини» мавзуида докторлик диссертациясини ёқлаб, филология фанлари доктори деган илмий даражага эга бўлган.

Муаллиф, бундан ташқари, Беҳбудий, Чўлпон каби шоирлар ижодини биринчилар қаторида ўрганиб, «Нурли манзиллар» (1992), «ХХ аср ўзбек адабиёти» (1993), «Шеър - қалб ёлқини» (1994) «Чўлпон маҳорати» (1997) каби илмий рисолаларини эълон қилган.

Расмлар галереяси