Тоҳира Ҳожиевна Тошбоева

Таваллуд топган сана: 7 sentyabr 1938 йил

Вафот этган сана: 23 aprel 2022 йил

Туғилган жой:Тошкент шаҳри

Йўналишлар: Тарихчилар

7484

Таржимаи ҳол

Тоҳира Ҳожиевна Тошбоева (07.09.1938 — 23.04.2022) — ўзбек олими, этнограф, тарих фанлари доктори (1994), этнология ва антропология соҳаси бўйича етакчи тадқиқотчи.

У 1938 йил 7 сентябрда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келади. Онаси — Моҳинур Назирова нафақахўр бўлган. Тошбоева Тошкент шаҳридаги 42-ўрта мактабни тамомлагач, 1955 йилдан — 1960 йилгача Марказий Осиё давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тарих факультетини тугатган. Устозлари орасида М.Е.Массон, П.Ковалев, И.М.Муминов, Л.В.Гентшке каби машҳур олимлар бор эди.

Мазкур университетни тугатгач, Тошбоева аспирантурага киради, у минтақанинг маданий меросини ўрганиш ва оммалаштиришга ҳамда Ўзбекистонни оммалаштиришга салмоқли ҳисса қўшган таниқли этнолог О.А.Сухарева билан Т.Тешабоевалар экспедицияга чиқишади, у ерда Тоҳира хориж тиллари бўйича билимлари, ўзининг тиришқоқлиги ва тинглаш қобилияти, тафсилотларни шакллантириш бўйича тажриба-билимлари билан унинг услуби шаклланади ва бу майдондан олинган материалларни тафсилотларини умумлаштира олиш билан характерланади. 1968 йилда Т.Х.Тошбаева ўз диссертациясини ҳимоя қилади.

У 1994 йилда Москва шаҳридаги Россия Фанлар академиясининг Н.Н.Миклухо-Маклай номидаги Этнология ва антропология институтида»Ўзбек қишлоқ аҳолисининг замонавий оиласи ва оилавий ҳаёти» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 

1990-йилларда Республика мустақилликка эришиши билан Т.Ҳ.Тошбоева Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институтида диссертациялар ҳимояси бўйича илмий Кенгашнинг илмий котиби бўлиб ишлаган, унинг раиси академик Ахмадали Асқаров бўлган.

Тошбоева Тоҳира Ҳожиевна ўзбек маданий меросини ўрганиш ва оммалаштириш учун салмоқли иш қилган О. A. Сухареванинг шогирди бўлиб, ўз ишини давом эттиради ва Ўзбекистонда этнографиянинг ривожланишига, ўзбек халқининг урф-одатлари ва маросимлари ҳақидаги илмий билимларни оммалаштиришга катта ҳисса қўшади.

ЮНЕСКО олиб борган тадқиқот натижаларига кўра Тоҳира Ҳожиевна Тошбоева Марказий Осиёдаги номоддий маданият бўйича экспертлар рўйхатига киритилган. Т.Ҳ.Тошбоеванинг "Болалар тарбияси учун янги маросимлар", "Ўзбеклар оиласининг кундалик ҳаётида янгилик ва анъаналар" (М.Д.Савуров билан биргаликда) каби илмий изланишлар ўзбек миллатининг этнографиясида муҳим манба бўлиб, дунёнинг етакчи таълим ва тадқиқот марказлари кутубхоналарида, масалан, Принстон университети, Торонто университети, Стенфорд университетлари кутубхоналарида сақланади.

Расмлар галереяси