Тожиев Ёрмат

Таваллуд топган сана: 5 may 1940 йил

Туғилган жой:Фарғона вилояти

Йўналишлар: Устоз ва мураббийлар

5094

Таржимаи ҳол

Тожиев Ёрмат 1940 йил 5 майда Фарғона вилоятида туғилган.

1974 йилда у "Ўзбек тилида эга эканлик, эга эмаслик маъноларини ифодаловчи аффикслар синонимияси" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1991 йилда олим "Ўзбек тилида аффикслар синонимияси" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1967 йилдан буён у ТошДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири лавозимларида ишлаб келмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳалқ таълими ходими.

Ҳозир шу кафедра профессори. Фаолияти давомида 10 дан ортиқ монография, ўқув қўлланмалари, 20 дан ортиқ дастур, ишланмалар тузган. 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Тилшунослик соҳаси бўйича 16 нафар фан номзоди тайёрлаган. 2 нафар докторантларга илмий маслаҳатчи.

Расмлар галереяси