Сутягин Серго Михайлович

Таваллуд топган сана: 1937 йил

Туғилган жой:Москва

Йўналишлар: Меъморлар

7219

Таржимаи ҳол

Серго Сутягин – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор, давлат меъморлари уюшмаси президиуми аъзоси, давлат ва халқаро мукофотлар лауреати, Халқаро меъморлар академияси академики.

1937 йил 23 февраль куни Москвада туғилган. 1960 йил Ўрта Осиё политехника институтини “Архитектор” мутахассислиги бўйича битириб, Серго Сутягин ўзбек шаҳарсозлик институтида фаолиятини бошлайди.

40 йиллик иш фаолияти давомида С. Сутягин Тошкент, Самарқанд, Душанбе, Хива, Қўқон, Урганч ва Олмалиқдаги маъмурий ва яшаш биноларини лойиҳалаштириш ва қурилишида иштирок этган.

1961 йил ёш меъморлар гуруҳи кўпфункцияли кинотеатрни – Тошкентдаги 2,5 минг кишига мўлжалланган санъат саройи биносини лойиҳалаштириб, республика танловида ғолиб бўлишади. Қурилиш мобайнида Серго Сутягин бош архитектор бўлади. 1964 йил муаллифлар Ҳамза номидаги Давлат мукофотига лойиқ топиладилар.

Унинг “Самарқанд Дарвоза”  (1975) номли чойхона лойиҳаси давлат шаҳарсозлигида кичик портлаш каби номоён бўлган. У вақтлар барча “кубик” ва “параллелепипедлар” қуришарди. Кутилмаганда, эски шаҳар дарвозалари ўрнида пирамида бунёд этилган.

Унинг устидаги гумбаз девордан ажралган, у – “сизаётгандай”. Саксонинчи йилларда у пойтахтнинг диққатга сазовор жойларидан бўлган. У ерга сайёҳларни олиб келишган.

“Баҳор” концерт залининг қайта таъмирланишида Баҳодир Жалолов ушбу интерьерга деворий ёзув қолдирган. Кейинроқ, 1986 йил  Қўқон театри ҳамда Сутягиннинг лойиҳаси aсосидаги Адабиёт музей мажмуаси бўйича “Дунё театрлари” деворий ёзувлари пайдо бўлди. Мазкур икки бинолар бир майдонда жойлашган. Улар учун Сутягин ва Жалолoвлар санъат соҳасидаги олий мукофотга – Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишган.

Асосий ишлари:

  1. Тошкентдаги 2500 томошабин учун мўлжалланган “Кино саройи”, 1964 йил. Ўзбекистон Давлат лауреати.
  2. 1941 – 1945 йиллар вафот этганлар учун Чирчиқдаги монумент, 1972 йил. СССРнинг фашизм устидан ғалабасининг 30-йиллиги муносабати билан ўтказилган Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг олтин медали, 1975 йил.
  3. Тошкентдаги 8 миллион томлик китобни ўзида жамлаган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат кутубхонаси, 1968 – 1973 йиллар.
  4. Хивадаги маъмурий-жамоат маркази, 1969 – 1984 йиллар. “INTERARCH-85” лауреати, София.
  5. Тошкентдаги “Самарқанд Дарвоза” мемориал чойхонаси, 1975 йил.
  6. “Хадра” жамоат овқатланиш мажмуаси, 1979 – 1980 йилларги лойиҳа.
  7. Самарқанддаги халқаро ёшлар меҳмонхонаси, 1981 йилги лойиҳа.
  8. Душанбедаги 2500 томошабин учун мўлжалланган киноконцерт зали, Тожикистон, 1984 йил. СССР Москва Вазирлар Маҳкамаси лауреати.
  9. Тошкентдаги “Проспект Космонавтов” метро бекати, 1984 йил. “Йилнинг энг яхши объекти”  танлови лауреати, СССР Архитекторлар уюшмаси.
  10. Нукус шаҳрининг марказий лойиҳасининг режаси ва қурилиши, 1985 йил.
  11. Тошкентдаги “Мухтор Ашрафий номидаги Консерватория” танлов лойиҳаси, 1987 йил. Республика танловининг 1-ўрин совриндори.
  12. Қўқондаги мусиқали драматик театр, 1987 йил. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.
  13. Қўқондаги адабиёт музейи, 1990 йил.  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.
  14. Париждаги ҳамда Индира Ганди ва Нью Дели номидаги Халқаро марказнинг “TET DE'FANS” Танлов лойиҳаси, 1989 йил (40 та энг яхши лойиҳа орасидан танлаб олинган).
  15. Тошкент шаҳрининг марказий лойиҳасининг режаси ва қурилиши, 1994 йил. “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” лауреати, Киев. 1-даражали диплом соҳиби.
  16. Хивадаги Нажмиддин Кубро мемориал мажмуа, 1995 йил. “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” лауреати, Киев.
  17. “Аркада” савдо-сотиқ маркази, Тошкент, 1996 йил.
  18. Урганчдаги 2800 томошабин учун мўлжалланган ёзги амфитеатр – 1999 йил.
  19. Урганч, Қарши, Термиз, Андижон, Фарғона, Бухоро халқаро йўловчилар терминали, 2000 – 2009 йиллар.
  20. Ўзбекистондаги усд биноларининг қурилиши бўйича танлов лойиҳаси, 2002 йил. Учта номзодликдан иккита биринчи ўринлар.
  21. Қаршидаги тарих музейи – 2002 йилги лойиҳа, Ўзбекистон Республикаси меъморлар уюшмасининг I даражали дипломи ва “Олтин” медали.
  22. Қаршидаги 2500 кишилик амфитеатр – 2003 йил. Ўзбекистон Республикаси меъморлар уюшмасининг I даражали дипломи ва “Олтин” медали.
  23. 2007 йилгача Ўзбекистондаги коллеж ва мактаблари қурилиши.

Расмлар галереяси