Султонов Исажон Абдураимович

Таваллуд топган сана: 6 aprel 1967 йил

Туғилган жой:Фарғона вилояти

Йўналишлар: Ёзувчилар

9320

Таржимаи ҳол

Исажон Султон (Султонов Исажон Абдураимович) — ёзувчи

1967 йил 7 апрель куни Фарғона вилояти, Риштон тумани, Авазбой қишлоғида туғилган.

Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Илк китоби «Мольба» («Илтижо») 1990 йил нашр этилган. 1997 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинади. Исажон Султоннинг ҳикоялари ҳар хил бадиий-адабий нашрларда чоп этилади, жумладан, «Шарқ Юлдузи», «Халқлар дўстлиги» (Россия), «Рус даласи» (Молдавия), «Лексикон» (АҚШ), «Kurgan Edebiyat» (Туркия) ва бошқалар. 2010 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бадиий-адабий журнали “Шарқ Юлдузи” нашриёти томонидан «Боқий дарбадар» романи чоп этилади. “Озод” романи эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мукофотига сазовор бўлган (2012). «Ойдин булоқ» ва «Коса тагида ним коса » ҳикоялари “XX аср ўзбек ҳикоялари”дан жой олган. «Муножот» (1990), «Боқий дарбадар» (2010), “Озод” (2012), “Боғи Эрам” (2015) китоблари чоп этилган.

Тошкентда истиқомат қилади.

Библиография

  •  Исажон Султон «Муножот». Ҳикоялар, «Чўлпон» нашриёти, 1990
  •  Исажон Султон «Ойдинбулоқ» роман ва ҳикоялари, Ғ. Ғулом номидаги нашриёт, 1995
  •  Исажон Султон «Боқий дарбадар», роман ва ҳикоялари, «Ўзбекистон» нашриёти, 2011
  •  Исажон Султон «Озод», роман ва ҳикоялари, «Шарқ» нашриёти, 2012
  •  Исажон Султон «Боғи Эрам», ҳикоялари, "Шарқ" нашриёти, 2015.

Мукофотлари

  • "Озод" романи учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мукофоти

"Güncel Sanat" журнали мукофоти (Туркия, 2015)

Расмлар галереяси