Саъдулла Сиёев

Таваллуд топган сана: 25 mart 1939 йил

Туғилган жой:Қозоғистон

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

8082

Таржимаи ҳол

Ёзувчи Саъдулла Сиёев 1939 йил 25 мартда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри яқинидаги Қарноқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1946-1956 йилларда Қарноқдаги ўрта мактабда, 1957-1962 йилларда Тошкент Давлат университетида ўқиди. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган адиб дастлаб Тошкент радиосида, кейинчалик республика вақтли матбуоти, «Муштум» ҳажвий журналида ишлади.

Сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармасига раҳбарлик қилди. Саъдулла Сиёев ўз ижодини шеър ёзишдан бошлаган. Унинг дастлабки шеъри 1956 йилда матбуотда босилади. У шеърлар билан бир қаторда «Қиз боланинг панди» (1963), «Минг бир қилиқ» (1964), «Чархпалак» (1965), «Уйимизга меҳмон келди» (1966) каби ҳикояларини ҳам эълон қилди. Бу ҳикояларида бугунги қишлоқ ҳаёти тасвирланган.

Ёзувчининг биринчи ҳикоялар тўплами «Қасам ичмаган йигит» 1970 йилда чоп этилди. Бу тўпламга унинг лирик ва ҳажвий ҳикоялари киритилган. Шундан сўнг С.Сиёевнинг «Садағанг кетай» (1972), «Тўйлар муборак» (1975), «Ой бориб, омон келинг» (1976), «Оғир вазнли жанжалкаш», «Эркаклар учун эртаклар» каби ҳикоялар тўпламлари босилиб чиққан. Уларда ёзувчи замондошларимизнинг меҳнат фаолиятини, характери ва инсоний ҳис-туйғуларини ардоқлайди.


Кейинги йилларда унинг қисса ва ҳикоялардан иборат «Ёруғлик» (1986), «Бепарво бўлмоқчиман» (1990) китоблари ҳамда «Аваз» (1987) романи ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди. 1993 йилда унинг «Яссавийнинг сўнгги сафари» романининг биринчи китоби, 1997 йилда эса «Ҳақиқат йўли» деб номланган иккинчи китоби чоп қилинди. Бу китобларда улкан бобокалонимиз Аҳмад Яссавий ҳақида ҳикоя қилинади.
С.Сиёев ҳикоялари рус, қозоқ, қирғиз, тожик тилларига таржима қилинган. У М.Зошченко, Л.Ленч, А.Арканов, Г.Горин каби рус ёзувчиларининг ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.

С.Сиёев ҳикоялари рус, қозоқ, қирғиз, тожик тилларига таржима қилинган. У М.Зошченко, Л.Ленч, А.Арканов, Г.Горин каби рус ёзувчиларининг ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.

Расмлар галереяси