Сиддиқий Ажзий

Таваллуд топган сана: 1864 йил

Вафот этган сана: 1927 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Таржимонлар, Ёзувчилар

8541

Таржимаи ҳол

Ажзий – ҳақиқий исми: Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий — ўрта осиёлик ўзбек жаҳонгашта ёзувчиси, таржимон-полиглот ва жадид.

Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий 1864 йил Самарқанднинг Ҳалвои қишлоғида камбағал оилада дунёга келган. Болалигида ота-онадан етим қолган, аммо маҳаллий мадрасада таълим олишни давом эттирган. Бобоси ва холасининг қўлида тарбияланган. Таълимни якунлаб, соатсозлар билан ишлаган. Озгина вояга етиб, Бухорога, катта мадрасада таълим олгани йўл олади. Орада икки-уч йил ўтиб, мадарасадаги таълимни якунлаб, турли лавозимларда, шу ўринда, Кадининг қўлида котиб сифатида фаолият юритади.

1901 йил Сиддиқий отасидан мерос қолган уйни ҳовли ери билан сотиб, муқаддас Ҳаж ва Маккага карвон отлиқлар билан йўл олади. Ҳаж зиёратини амалга оширгач, Сиддиқий жаҳонгашталикни бошлаб, Араб ярим ороли, Туркия, Ироқ, Афғонистон каби мамлакатларда бўлади. Сиддиқий, шунингдек, Кавказ, Россия Империяси шаҳарлари, жумладан, Баку, Тифлис, Москва, Санкт-Петербург, Великий Новгород каби шаҳарларга ташриф буюради. Узоқ сафардан сўнг Ўрта Осиёга қайтиб келади. 1900 йил Россия Империясининг Жиддадаги элчихонасида таржимон бўлиб ишлайди.

Саёҳати давомида Бакуда у Кавказ ортидаги жадидлар билан танишади ва уйига қайтгач, Исҳоқ Ибрат исмли жадид билан бирга Ҳалвои қишлоғида янги услубдаги мактаб очишади. У асос солган мактаб бугунги кунгача сақланиб қолган. У ҳануз фаолият юритиб келади ва унга Сиддиқия Ажзия номи берилган.

1913 йил декабрь ойида Улуғбек мадрасасининг имоми уларни танбеҳ бергани ўз ҳузурига чорлайди ва динни таҳқирлашда айблаб, ўлдиртирмоқчи бўлади.

Сиддиқий Ажзий ўзбек, тожик, форс, араб, турк ва озарбайжон тилларини мукаммал эгаллаган. Кейинроқ, рус тилини ҳам мукаммал даражада ўрганган. Атоқли ёзувчи ва шоирларнинг асарларини таржима қилган. Хусусан, 1908—1910 йиллар у Лев Толстойнинг асарларини, Иван Крилов масалларини ва Николай Гогольнинг “Шинель” номли қиссасини ўзбек ва тожик тилларига таржима қилган.

Шунингдек, Сиддиқий Ажзий Ўрта Осиё мактаблари учун махсус дарсликлар ишлаб чиққан.

1880 йиллар шеърлар ёзишни бошлайи, улар орасида: “Айн уль-адаб” (Ахлоқ чашмаси) ва “Ганжинаи ҳикмат” (Ҳикматлар хазинаси). 1912 йил унинг “Анджумани арвох” (Арвохлар анжумани) номли достони чоп этилади, 1914 йил эса “Миръоти ибрат” (Ибрат ойнаси) достони нашрдан чиқади. “Миръоти ибрат” достони Туркистоннинг муаммолари ва фожиавий аҳволидан сўзлайди, шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳақидаги фикрлар билан тўлдирилган.

1917 йилги февраль инқилобидан сўнг Ажзий халқ ҳаракатида иштирок этишни бошлайди. 1918 – 1921 йиллар Самарқанд вилоят судида комиссар бўлиб ишлайди. 1922 йил барча давлат лавозимларидан воз кечиб, ўзининг аввалги ишига қайтади ва мактабда ўқитувчилик қилади. Кейинчалик у “Машраб” ва “Мулла Мушфикий” ҳажвий журналлари, шунингдек, ўзбек ва тожик тилларидаги “Зарафшон” газетасининг ташкил этилишида фаол иштирок этган. Мазкур газета ва журналлар учун у махсус ҳажвий қиссалар ёзган: “Майна”, “Гинагина”, “Шашпар”, “Тир”, “Гумном” ва “Олмос”. Ушбу ҳажвий қиссаларда ўша даврларда ҳукм сурган тузим ва унинг натижасидан хавфсираш ишораларини пайқаш мумкин. 1920-йиллар Ажзий таълим ва маданиятнинг муҳим арболаридан бири бўлди.

1926 йилнинг қишида Ажзий оғир бетоб бўлиб қолади ва 1927 йил Самарқандда вафот этади.

Расмлар галереяси